Статистикага назар: корхона ва ташкилотлар демографиясининг таҳлили

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида 2019 йилнинг 1 август ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган корхона ва ташкилотларнинг умумий сони 2078 тани ташкил этиб, шундан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 1137 тани ташкил этмоқда. Жорий йилнинг январь-июль ойларида 164 та корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

Фаолият кўрсатаётган 1137 та корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми яъни, 435 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 182 таси савдо соҳасига, 136 таси саноат соҳасига, 52 таси қурилиш соҳасига, 20 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 15 таси ташиш ва сақлаш соҳасига, 8 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига, 7 таси ахборот ва алоқа соҳасига ҳамда 282 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.

Туманда 2019 йилнинг 1 август ҳолатига 6 та хорижий инвестициялар капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Пахтачи туман статистика бўлими

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM