Самарқанд шаҳри “туристик хаб” га айлантирилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд туманида Президент Шавкат Мирзиёев вилоят фаоллари, секторлар раҳбарлари, нуронийлар, фермер ва тадбиркорлар билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари мазкур вилоятга сафардан асосий мақсад туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик ва қайта ишлашни кенгайтириш эканини таъкидлади. Хусусан, Самарқанд шаҳрини “туристик хаб” га айлантириш зарурлигини айтиб, Бош вазир ўринбосари ва вилоят ҳокимига шу юзасидан кўрсатмалар берди.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича 23 июлда ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган тизим асосида ишлаб, муҳитни ўзгартириш, тадбиркорларга ҳамма шароитни яратиб бериш зарурлиги қайд этилди.

Президент ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари билан суҳбатлашиб, ҳар бир туман иқтисодиётини алоҳида муҳокама қилди. Уларнинг таклифларини амалга ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Манба: www.prezident.uz

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM