Фуқаролар мурожаатлари энг биринчи ўринда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 28 май куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида туман ҳокимлигининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокими М.Хамдамов олиб борди. Ушбу йиғилиш кун тартибида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича танқидий муҳокама олиб борилди.

Йиғилишда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда туман ҳокими ижро интизомини мустаҳкамлаш ва фуқаролар мурожаатларига бефарқ бўлмаслик тўғрисида таъкидлаб ўтиб, ушбу масалада камчиликларга йўл қўйиб келаётган туман ҳокимлиги ходимлари ва тегишли корхона-ташкилотларга мурожаатларни ўз вақтида ёпиш бўйича топшириқлар бериб ўтди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM