“Ҳуқуқий ахборот куни” шиори остида адлия сайли ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 28 май куни Пахтачи тумани Ёшлар истирохат боғида “Ҳуқуқий ахборот куни” шиори остида адлия сайли ўтказилди. Тадбирни ташкил этишдан мақсад, туманда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.

Тадбирни туман ҳокими М.Хамдамов очиб бериб, бу борада олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди ҳамда барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Тадбир халқ сайли сифатида давом этди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM