Самарқанд вилояти ва Чунцин шаҳри ўртасида келишув меморандуми имзоланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

14 май санасидан бошлаб Хитой Халқ Республикасининг Чунцин шаҳрида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларнинг минтақалар раҳбарлари иштирокидаги иккинчи форум бўлиб ўтмоқда.

Ушбу форум ишида Республикамиз вакиллари таркибида вилоятимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Хитойга ташриф давомида 14 май куни делегациямиз аъзолари Чунцин шаҳри мери Тан Льянчжи томонидан расмий қабул қилинди. Қабул давомида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.

Музокаралар якунида Чунцин шаҳри ва Самарқанд вилояти ўртасида қурилиш, логистика, саноат, кичик ва ўрта бизнес, қишлоқ хўжалиги, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт ва бошқа соҳаларда инвестицияларни жалб этиш борасида келишув меморандуми имзоланди.

Манба: вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM