Жорий йилнинг 5 май куни “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан уруш ва меҳнат фахрийлари учун “Файз” байрамлар масканида дастурхон ёзилиб, байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Матлуба Дадабоева ўзининг дилрабо қўшиқлари билан иштирок этди.
Кечки вақт Матлуба Дадабоева тумандошларимиз учун туман марказидаги “Зиёвуддин ёшлар боғи” да бунёд этилган мўжаз Амфитеатрда концерт дастурини ҳам намойиш этди.