Жорий йилнинг 5 май куни Пахтачи туманида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан туман ташкилотлари, маҳаллалар, уруш қатнашчилари ҳамда меҳнат фахрийлари “Мотамсаро она” ва иккинчи жаҳон уруши қаҳрамони Қудрат Суюнов ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Tадбирларга таклиф этилган уруш, меҳнат фахрийлари ўзлари босиб ўтган ҳаёт йўллари, ўтган жасоратли, ибратли ҳаёт йўллари, ватанга садоқат, меҳр-оқибат ҳақида ҳамда ўтган инсонларни хотирлаб, ёшлар билан қилинган мулоқот ёшлар қалбидаги буюк тарихимиз, аждодларга нисбатан ғурур, фахрий ва кексаларга ҳурмат туйғуларини янада оширди.
Tадбир давомида фахрийларимизнинг қадри баланд, доимо элимиз ардоғида эканлигини яна бир бор эътироф этилиб, масъул ташкилотларнинг байрам табриги, санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар яна бир марта улар қалбига байрам шуури олиб кирди.