Қора оқсоқ (бруселлез) касаллиги профилактикаси бўйича

Қора оқсоқ (бруселлез) касаллиги профилактикаси бўйича .

                            Тавсия.

Қора оқсоқ (Бруселлёз) дунёда энг кўп тарқалган  бактериал, зооноз, инфекцион – аллергик  касаллик бўлиб , ўз вақтида тўғри  даволанмаса  сурункали шаклга ўтиши  мумкин бу касаллик  организмнинг  турли тизим  ва аъзолари шикастланиши мумкин. Касаллик, кучли терлаш, интоксикатсия тана ҳароратининг  кўтарилиши  5 кун ва ундан  юқори ,,мускуллар оғриғИ, жигар, талоқ, лимфа тугунлари катталашиши, нерв  системалари ва жинсий аъзолари шикастланишишига  олиб келади. Қуйидаги ҳолатларда  келиб  чиқиши мумкин.

1.Инсонларда Қора оқсоқнинг баҳорги ва ёзги  мавсумийлиги  майда шохли ҳайвонларнинг  шу даврда оммавий  болалаш билан боғлиқ.

2.Узбекистон шароитида одамлар учун  асосий инфекция  манбалари  қўй эчки  ва моллардир. Чўчқаларнинг  инфекция манбаи сифатидаги роли кам.

3.Инсонларда касалланишни  камайтириш учун  чорванинг касалланиши олдини олиш ва уларни  назорат  қилиш ва ишларини кучайтириш  керак. Одамларнинг бруселлез билан  касалланиши  маҳаллий уй ҳайвонларида  ушбу касаллик мавжудлигининг  белгисидир. (Индикатори)

4.Қора оқсоқни юқтириш хавфи юқори бўлганлар. Касблар: кушхона ишчилари, кассоблар, чорвадорлар, чўпонлар, ветеринария ходимлари, сут соғувчилар, Қора оқсоқ  културалари  билан ишловчи  лаборатория ходимлари.

5.Касал ҳайвонларнинг  сутини қайнатмай ичиш, хом сут қўшиб тайёрланган маҳсулотларни  исътемол қилмаслик..

6.Касалланган ҳайвонларни парваришлаш даврида  улар билан мулоқотда бўлиш (Уларнинг сийдиги, бачадон ва қин ажратмалари, жунлари билан).

7.Молхоналарни  тозалашда, инфекция юққан ҳайвонлар жунини  олиш даврида, бруселлаларни  ўзида тутган  чанг зарралари бўлган  ҳаводан  нафас олиш, даврида юқиши.

8.Чала пиширилган  гўшт, жигар, талоқ, суяк илиги  ва қонни истеъмол қилиш, касал ҳайвонлар  жуни ва териси билан ишлаш даврида юқишидан - Огоҳ бўлиш.

 

Тайёрлади: Туман кенгаши депутати.

Врач К. К. Бердияров. 01. 2024й.

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM