Матбуот анжумани: Туманда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соғлом турмуш тарзини қарор топтириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги кунда туманимиз бутун аҳолиси, шу жумладан 7-30 ёш оралиғидаги 54 720 нафар (39 975 нафар 14-30 ёш) ёшларнинг спорт билан шуғулланиши учун 6 та стадион, 56 та спорт зал, 46 та футбол майдони, 13 та сунъий қопламали мини футбол майдони, 54 та баскетбол майдони, 54 та волейбол майдони, 49 та гандбол майдони,    4 та стритбол майдони, 4 та бадминтон майдони, 3 та фитнес заллари ҳамда туман марказида 1 та шахмат майдончаси хизмат қилади. Шунингдек, бугунги кун ҳолатига аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 14.3 км саломатлик йўлаклари, 12 км узунликдаги велосипед йўлакчалари, ҳамда 42 та “Wоркоут” майдончалари хизмат қилиб келмоқда.

Шу ўринда жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни, шу жумладан, ёшлар спортини янада оммалаштириш долзарб вазифалар қаторига киришини таъкидлаш жоиз.

Туманда ёшлар спортини ривожлантириш мақсадида мутасадди ташлилотлар яъни туман спорт мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман қўриқлаш бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ички ишлар бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва бошқалар ҳамкорлигида оммавий спорт тадбирлар режаси тузилиб тасдиқланган. Ушбу режага асосан туманда спортнинг эркин кураш, миллий кураш, белбоғли кураш, қўл тўпи, футбол, енгил атлетика, шахмат, волейбол, бадиий гимнастика, шашка, дзюдо, таеквондо ВТ, велоспорт, қўл жанги, бадминтон, баскетбол, стол теннис, юнон-рум кураши, даволаш гимнастикаси, гимнастрада, марафон югуриш, веломарафон ва бошқа спорт турларидан мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

Мисол учун, 2023-йил давомида: “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими тизимидаги таълим муассаса мактаблари ўқитувчилари ўртасида “Соғом танда - сифатли таълим” шиори остида спортнинг шахмат, шашка, мини-футбол, волейбол, стол теннис турларидан Касаба уюшмаси кубоги мусобақаси, Пахтачи туманида Уй бекалари ўртасида “Спорт маликалари” спорт ҳафталиги ҳамда оилавий жамоалар ўртасида “Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси, аҳолининг кенг қатлами ўртасида оммовий равишда юриш бўйича “Барча рекордлар бизники” мусобақасилари   ўтказилиб келинмоқда.

Қувонарлиси шундаки, Беш ташаббус олимпиадаси 2023 йил биринчи мавсуми спорт мусобақаларида Пахтачи тумани 6 та олтин 6 та кумуш 5 та бронза медалларни қўлга киритиб Самарқанд вилоятида 16 та шахар туманлари орасида фахирли 1-ўринни қўлга киритди. 

Беш ташббус олимпиадаси Республика босқичида Пара енгил атлетика туридан Амиробод маҳалласида истиқомат қилувчи Қулдошева Асалой фахирли          1-ўринни қўлга киритди.

         Пара стол теннис туридан Болтали маҳалласида истиқомат қилувчи Сайфуллаев Қудрат  Республика босқичида 2-ўринни эгаллади.

   Стретбол спорт туридан  16-21 ёш Урганжи қизлар жамоаси Республика босқичида 1-ўринни эгаллади.

   Стол теннис спорт туридан  Абруева Ситора Республика босқичида 3- ўринни эгаллаб ўз маҳаллаларига универсал майдон, стрет wоркоут, wоркоут майдончларини ютиб келишди.

2020-йил 30-октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба куни аҳоли, айниқса ёшлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини кўрсатиб келаётган ходимлар ўртасида 5000 қадам соғломлаштириш юришлар одат тусига кирган.

Туманимизда ёшларни спортга қизиқтириш ва жалб қилиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган Чора-тадбирлар ҳам белгиланган ва тизимли ишлар давом этмоқда. Ушбу режа асосида Олимпия ва паралимпия дастурига киритилган спорт турларидан иқтидорли спортчиларни саралаш бўйича 2021/2024-йиллар учун йўл харитаси ишлаб чиқилиб, уларни Осиё, Параосиё ва халқаро мусобақаларда мувафақиятли иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб келинмоқда. Хусусан, 2023-йил 1-чорак якуни билан туман спорт мактабида имконияти чекланган шахслар спорт машғулотларига қатнашишлари учун спортнинг пара-енгил атлетика ва пара-таеквондо турларидан спорт тугараклари ташкил этилди.

Эътиборингиз учун раҳмат

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM