Брифинг: Ихтисослашган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича   туман тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида  

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 июлдаги ПҚ-5198-сонли “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Пахтачи туманида ҳам “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази” ташкил этилди.

Пахтачи туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази 2021 йил 1-ноябрдан иш фаолиятини бошлади. Марказ туман марказий шифохонасининг 1-2-қаватларида жойлашган.

Марказ 3 та блокдан ташкил топган:

1.Қабул-диагностика блоги. (Қабулхона, УЗИ, Рентген, Лаборатория, Компьютер тамография).

2.Реанимация-операцион блок. (9 ўринли Реанимация бўлими ва 3 та операция хонаси бўлган операцион блок).

3.Стационар блок. (50 ўринга мўлжалланган бўлиб, 15 ўрин Шошилинч хирургия, 15 ўрин қўшма шикастланишлар, 10 ўрин шошилинч кардиология ва 10 ўрин шошилинч неврология). Хозирги кунда 40 ўрин 2 чи қаватда, 10 ўрин 1 чи қаватда жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 5 майдаги “Тез тиббий ёрдам ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 38-сон баёни 10 бандида туман тиббиёт бирлашмалари қабулхоналарини шошилинч хизмат кўрсатишга мослаштириш кўрсатилган.

Моддий техник базаси: Шу кунга қадар Соғлиқни сақлаш вазирининг 192-буйруғидаги тиббий асбоб-ускуналарнинг 55% и: 1 та Лапароскоп, 1 та МСКТ, 3 та Гемодиализ,  7 дона ИВЛ, 1 та видеобронхоскопия, 1 та видеогастроскопия, 1 та рақамли рентген аппарата, 1 та ПЦР ва 1 та гематологик анализатор, 1 та ИФА аппарати, 1 та КЩС аппарати, 1 та электрокоагулятор, 1 та портатив рентген аппарати, 2 та портатив ЭКГ аппарати, 11 та кардиомонитор ва 1 та Дефибриллятор аппаратлари олиб келинди. Жами 5 млрд 152 млн 438 минг сўмлик асбоб-ускуналар келтирилган. МСКТ ва Гемодиализ аппаратлари учун мутахассис мавжуд бўлиб ТВМОИ етарли малакага эга. Марказий шифохона худудида гемодиализ бўлими очилган бўлиб туманда диализга муҳтож 11 нафар беморга тўлиқ хажмда хизмат кўрсатилиб келмоқда.

Марказда фаолият олиб бориш учун хозирги кунда 49 нафар (10 нафар жаррох, 3 нафар қон-томир жаррохи, 5 нафар травматолог, 7 нафар кардиолог, 8 нафар анестезиолог-реаниматолог, 6 нафар невропатолог, 2 нафар нейрохирург, 3 нафар врач лаборант, 5 та УТТ врачи) ходимлар фаолият кўрсатмоқда.

54.25 штат бирлигида 49 нафар врачлар ишлайди (1.1). 35 нафар врачнинг 9 таси олий, 9 таси 1-тоифа, 8 таси 2-тоифа. 69 штат бирлигида 123 та ҳамшира ишлайди (0.56). 123 та ўрта тиббиёт ходими бўлиб 26 та олий, 10 та 1-тоифа, 19 та 2-тоифа тиббий ходимлардир.

 

        Туман аҳолисига тиббий хизмат 278 ўринли (245 таси бюджет, 33 таси пуллик) стационар ўринлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда йил давомида шифохонада жами 16 031 нафар бемор даволаниб чиқган. Туманда ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада такомиллаштириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Яъни марказий шифохонанинг 278  ўринларидан 35 ўрни  ихтисослаштирилган ўринларга айлантирлди.

Жумладан:

Кардиология хизмати бўйича 15 ўрин:

Неврология хизмати бўйича 15 ўрин:

Эндокринология хизмати бўйича 5 ўрин, ихтисослаштирилган  тиббий  хизматлар амалга оширилиб келинмокда.

Ушбу 35 ўриндан 10 ўрин пуллик, 25 ўрин бюджет ўринлари ҳисобланади.

2023 йил 10 ой давомида  ихтисослаштирилган ўринларда жами 1 651 нафар беморларга тиббий хизмат кўрсатилган бўлиб, беморлар томонидан 10 895 ўрин куни ўтказилган.

             Ихтисослаштирилган ўринларда   ётиб даволанган беморларни назология бўйича тахлил  қилинганда бўлимда асаб тизими касалликлари, юқори қон босими, стенокардия, юрак ишемик касалликлари, қандли диабет, цереброваскуляр касалликлар (инсульт) ва бошқа ташхисларда даволанганлиги аниқланди.

Жорий йил давомида туманда ихтисослаштирилган тиббий хизматларни янада ривожлантириш максадида  бир қатор  юқори технологик  операциялар амалга оширилиб, энг муҳими бўндай  амалиётлар вилоятда эмас, балки туманда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Яъни  туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонасида малакали мутахассислар томонидан 2023 йил  давомида жами 113 нафар беморларда юқори технологияли жарроҳлик   амалиёти ўтказилди.

Жумладан; Бел умуртқалари орасидаги диск чуррасини олиш амалиёти - 6 нафар, краниопластика- 6 нафар, бош миянинг сурункали субдурал, эпидурал гематомасини олиш амалиёти-10 нафар, лапороскопик аппендэктомия операцияси - 16 нафар, лапороскопик холицисэктомия операцияси- 53 нафар, артериал- веноз шунтлаш-1 нафар, диагностик лапороскопия-3 нафар, лапороскопик кистэктомия–5 нафар, атроскопик операциялар-2 нафар, дерматопластика операциялар-6 нафар,ЭФГДС+ДТК- 3 нафар,БИОС қўйиш – 2 нафар беморларда амалга оширилди.

Туман аҳолисига тиббий хизматларни яқинлаштириш ва фуқароларни мурожаатларини камайтириш мақсадила туман тиббиёт бирлашмаси соха мутахассислари билан БТСЁ мутахассислари орасида “Телемедицина” мулоқоти ташкил этилиб, жорий йил давомида жами 36 та  телемулоқатлар ташкил этилди. Телемулоқатлар орқали  288 нафар беморларга тиббий маслаҳатлар берилди.

 Муҳими, бу каби тадбирлар ихтисослаштирилган тиббий хизматни халқимизга янада яқинлаштиришга, одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилишга хизмат қилади.

     

Эътиборингиз учун рахмат

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM