Умумтаълим мактабларида ҳарбий соҳага қизиқувчи ўқувчи ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли оммавий ахборат воситалари ходимлари ва учрашув иштирокчилари!

Бугунги кунда,  Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш. Мирзиёев ташаббуслари билан илгари сурилаётган энг оқилона сиёсат, яъни ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида Пахтачи туманида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Тумандаги умумтаълим мактабларида ҳарбий соҳага қизиқувчи ўқувчи ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Ёшларни ҳарбий Ватанпарварлик рухида тарбиялаш ишлари, ҳарбий қурол ва аслахалар ҳарбий техникалар ҳамда ҳарбийларимиз хаёт тарзи билан яқиндан таништириш мақсадида ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини Каттақўрғон шахридаги 02855-ҳарбий қисм ва Навои вилоятида жойлашган  20022-ҳарбий  қисмларга экскурсияларга олиб бориш ишлари ташкиллаштирилган.

“Миллий армиямиз Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” деган умумий ғоя остида Пахтачи туман Мудофаа ишлари бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман спорт ишлари бўлими билан хамкорликда спорт мусобақалари, маънавий маърифий учрашувлар ўтгазилиб келинмоқда.

Бундан ташқари умумтаълим мактабларида ўқув-тарбиявий жараённи самарали ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида “Ватанга хизмат-шарафли бурч”, “Мардлик ва жасорат”, “Тинчлик” ва “Мустақиллик” дарслари, “Очиқ эшиклар куни” доирасида тадбирлар ўтгазилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий бош қўмондонининг 2022 йил 2- март кунидаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий – ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ -150 сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий – ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди.

Туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида таркиби 20 нафар юқори синф ўқувчиларидан иборат бўлган «Ватан таянчи» отрядлари тузилди ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда;

«Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар;

2022/2023 ўқув йилида ҳар бир мактабдан «Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда  мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилди;

 

ЭъТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM