Брифинг: “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” ғояси асосида “Маънавият марафони” лойиҳаси доирасида ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

         Ассалому алайкум ҳурматли ижтимоий тармоқ кузатувчилари!

Оʻзбекистон Республикаси Президентининг “Оʻзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг оʻттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик коʻриш ва уни оʻтказиш тоʻгʻрисида” 2023-йил 27-июлдаги ПҚ-241-сонли қарорида таълим ташкилотларида “Маърифат куни” лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгиланган.

         Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар оʻртасида миллий гʻурур, ватанпарварлик туйгʻуларини оʻстириш, асрлар давомида сақланиб келаётган миллий урф-одатлар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг таргʻиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада согʻломлаштириш мақсадида жорий йилнинг 10-ноябр куни “Биз бир боʻлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” гʻояси асосида “Маънавият марафони” лойиҳасини амалга ошириш тоʻгʻрисида”ги баён тасдиқланди.

         Ушбу баёнга асосан, 2023-йил 6-ноябрда 07-07/229-сонли Самарқанд вилояти Маънавият ва маърифат кенгаши йигʻилиши оʻтказилди. Берилган топшириқлар юзасидан Пахтачи туманида амалга оширилиши зарур боʻлган ишлар чора-тадбирлари белгиланиб олинди ва ишчи гуруҳ аъзолари тасдиқланди.

         Жори йилнинг 10-ноябр кунида “Биз бир боʻлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – ватанмиз!” гʻояси асосида “Маънавият марафони” лойиҳаси доирасида оʻтказиладиган тадбирлар

  1. Китобхонликни кенг таргʻиб қилиш мақсадида дастур доирасида “Китоб – менинг энг яқин доʻстим” шиори остида “Инсон китоб билан, китоб инсон билан тирик” деб номланган павилон ҳамда китоб коʻргазмаси ва савдоси уюштирилади.

 

  1. “Ассалому алайкум” лойиҳаси асосида мактабгача таълим муассасасида саломлашиш одоби, яхши хулқлар тоʻгʻрисида тарбиявий интерфаол оʻйинлар уюштирилади.

 

 

  1. “Онамдайин меҳрибон Ватан” лойиҳаси доирасида, Она-Ватанга багʻишланган шеър ва қоʻшиқлар ижро этилади, энг яхши ижрочилар рагʻбатлантирилади.

 

  1. “Оʻзбекистон – менинг Ватаним!” мавзусида оʻқувчилар оʻртасида иншолар танлови оʻтказилади.

 

 

  1. “Миллий либосимиз-миллатимиз безаги” дизайнерларнинг коʻргазмали чиқишлари намойиш этилади.

 

  1. Оʻқувчилар ва талабалар оʻртасида “Маънавият ва маърифат маркази кубоги” учун “Заковат” интеллектуал оʻйинлар оʻтказилади.

 

  1. “Янги Оʻзбекистон ёшлар нигоҳида” ҳаваскор рассомлар ишлари коʻргазмаси ва танлови ташкил этилади.

 

  1. “Ота-онага эҳтиром” мавзусида ота-оналарни ёʻқлаш, ҳолидан хабар олиш, мароқли дам олдириш, фарзандлар ва набиралар томонидан эъзозлаш акциялари уюштирилади.

 

  1. “Мен ёшликман!” мавзусида миллий мақом ва эстрада ёʻналишида ижод қилаётган ёш хонандалар иштирокида маънавий-маърифий мусиқий дастури ташкил қилинади.

 

  1. Одоб адабиётнинг асосидир”, “Мен севган китоб”, “Мушоира”, “Гʻазалхон ёшлигим” – мавзуларида таниқли ёзувчи ва шоирларнинг, ёш ижодкорларнинг гулхан атрофидаги бадиий кечалари ташкил этилади. Ижодий суҳбатлар, баҳру пайт айтишувлар уюштирилади.

 

Қолган табирлар ҳамда ҳақида маълумотлар ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади.

 

Эътиборларингиз учун ташаккур!                    

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM