Очиқ мулоқот:  Пахтачи туманида ёшларни спорт соҳасида эришган ютуқлари.

         Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар!

Ҳар бир халқнинг маданияти ўзига хос бўлиб, тили, урф-одатлари, турмуш тарзи, ўйинларида намоён бўлади. Маънавий қадриятлар, меъёрлар, ютуқларнинг давомийлигини сақлаш жуда муҳим, чунки бу мерос халқнинг миллат сифатида яшашининг зарурий шартидир.      

Маълумки, узоқ тарихга эга бўлган жисмоний маданият умумий маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ўзбекистон жамоатчилиги учун ҳам юқори савиядаги спорт ютуқлари, ҳам оммавий жисмоний тарбия ютуқлари муҳим бўлиб, бунда халқнинг ижтимоий хотирасини етказувчи ҳар қандай спорт турлари ёрқин таркибий қисм ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба куни аҳоли, айниқса ёшлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини кўрсатиб келаётган ходимлар ўртасида 5000 қадам соғломлаштириш юришлар одат тусига кирган.

Туманимизда ёшларни спортга қизиқтириш ва жалб қилиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган Чора-тадбирлар ҳам белгиланган ва тизимли ишлар давом этмоқда. Ушбу режа асосида Олимпия ва паралимпия дастурига киритилган спорт турларидан иқтидорли спортчиларни саралаш бўйича 2021/2024-йиллар учун йўл харитаси ишлаб чиқилиб, уларни Осиё, Параосиё ва халқаро мусобақаларда мувафақиятли иштирок этишлари учун зарур               шарт-шароитлар яратиб келинмоқда.

Хусусан, 2023-йил 1-чорак якуни билан туман спорт мактабида имконияти чекланган шахслар спорт машғулотларига қатнашишлари учун спортнинг пара-енгил атлетика ва пара-таеквондо турларидан спорт тўгараклари ташкил этилди.

 

 

Бугунги кунда туманимиз бутун аҳолиси спорт билан шуғулланиши учун 6 та стадион, 56 та спорт зал, 46 та футбол майдони, 13 та сунъий қопламали мини футбол майдони, 54 та баскетбол майдони, 54 та волейбол майдони, 49 та гандбол майдони, 4 та стритбол майдони, 4 та бадминтон майдони, 3 та фитнес заллари ҳамда туман марказида 1 та шахмат майдончаси хизмат қилади. Шунингдек, бугунги кун ҳолатига аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 14.3 км саломатлик йўлаклари, 12 км узунликдаги велосипед йўлакчалари, ҳамда 42 та “Wоркоут” майдончалари хизмат қилиб келмоқда.

Шу ўринда жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни, оммалаштириш долзарб вазифалар қаторига киришини таъкидлаш жоиздир.

Туманда ёшлар спортини ривожлантириш мақсадида мутасадди ташкилотлар яъни туман спорт мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман қўриқлаш бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ички ишлар бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ва бошқалар ҳамкорлигида оммавий спорт тадбирлар режаси тузилган.

 Ушбу режага асосан туманда спортнинг эркин кураш, миллий кураш, белбоғли кураш, қўл тўпи, футбол, енгил атлетика, шахмат, волейбол, бадиий гимнастика, шашка, дзюдо, таеквондо, велоспорт, қўл жанги, бадминтон, баскетбол, стол теннис, юнон-рум кураши, даволаш гимнастикаси, гимнастрада, марафон югуриш, веломарафон ва бошқа спорт турларидан мусобақалар ўтказилиб келинмоқда. Мисол учун, 2023-йил давомида: “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб  таълими бўлими тизимидаги таълим муассаса мактаблари ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда - сифатли таълим” шиори остида спортнинг шахмат, шашка, мини-футбол, волейбол, стол теннис турларидан Касаба уюшмаси кубоги мусобақаси, Пахтачи туманида Уй бекалари ўртасида “Спорт маликалари” спорт ҳафталиги ҳамда оилавий жамоалар ўртасида “Соғлом оила – Янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида стол тенниси бўйича спорт мусобақаси, аҳолининг кенг қатлами ўртасида оммовий равишда юриш бўича “Барча рекордлар бизники” мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM