Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасида 2023 йил “Яшил макон” дастури доирасида бирлашманинг барча даволаш-профилактика муассасалари жами бўлиб 4000 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда бирлашманинг юқумли касалликлар бўлимидан 8 сотих ер майдони ажратилиб “Бирлашма бошлиғи” боғи, марказий шифохона ҳудудидан 50 сотих ер майдонида ажратилиб “Тиббиёт ходимлари” боғи барпо этилган.
Марказий шифохона ҳудудида 600 дона, ДПМлар ҳудудига 400 дона элдор соснаси экилган.
Қолган 3000 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари бирлашмага қарашли барча даволаш-профилактика муассасалари ер майдонига экилиши режалаштирилган ва ишлар давом этмоқда.