Самарқанд-2008   Ўзбекистон чемпиони

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Навоий вилоятида футбол бўйича ўтказилаётган 2008-йилда туғилган У-15 ёш тоифаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар терма жамоалари ўртасида  "Ўзбекистон чемпионати" ўз якунига етди.

Финал баҳсида Фарғона ҳамда Самарқанд терма жамоалари баҳсида асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунлангач, пеналтилар сериясида самарқандликлар ғалаба қозонишди.

Натижада Самарқанд вилояти терма жамоаси Ўзбекистон чемпионига айланди.

Вилоятимиз терма жамоасида туманимиз фахри 24-мактаб ўқувчиси Дилшоджон ва 35-мактаб (ҳозирда Самарқанд футбол академиясида) ўқувчиси Амирхон Муродовлар асосий таркибда тўп суришди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари қуйидагича бўлди:

 Самарқанд вилоят терма жамоаси 
 Фарғона вилоят терма жамоаси 
 Сирдарё вилоят терма жамоаси 

Ғолиб ва совриндорларга кубок, медал, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғалаба муборак бўлсин Самарқанд!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM