Брифинг: Туманда ҳарбий хизматга қизиқиши бор ёшлар кам таъминланган оила фарзандлари, уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли оммавий ахборат воситалари ходимлари ва учрашув иштирокчилари!

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан илгари сурилаётган энг оқилона сиёсат, яъни ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида Пахтачи туманида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекстон Республикаси “Умумий ҳарбий ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунининг 4 моддасига асосан ҳар бир йигит ўз олдлидаги йигитлик бурчини ўташга тайёр бўлиши лозим. Бугунги кунда ёшларни Муддатли ҳарбий хизматга қизиқишларини ошириш мақсадида мактабларга қолаверса уюшмаган ёшлар ўртасида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий бош қўмондонининг 2022 йил 2 март кунидаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ -150 сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди.

Давлат умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида таркиби 20 нафар юқори синф ўқувчиларидан иборат бўлган «Ватан таянчи» отрядлари тузилди ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб «Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилиши белгиланган;

«Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар;

2021-2022 йиллар давомида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган 131 нафар чақирилувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар сафига ўз хоҳишлари билан шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттириш учун 75 нафари ўз хизматларини давом этириб келмоқдалар. Ундан ташқари 11 нафар чақирилувчиларимиз Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда Вазиятлар Вазирлигига қарашли Навоий вилояти Фавқулотда Вазиятлар бошқармасига қарашли бўлимларида шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттириб келмоқдалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат Хавфсизлиги ҳарбий қисмларида жами 7 нафар чақирилувчимиз шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттиришмоқдалар.

Хозирги кунга келиб Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келган чақирилувчиларимиз Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 50% лик тавсифномаларга эга бўлмоқдалар улар Олий таълимга топшириш имтихонидан ўзлари тўплаган балларини 50 % қўшилиши натижасида энг юқори балга эга бўлмоқдалар.

Қолаверса Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли кучлар Олий бош қўмондони бугунги ёшларни қўллаб куватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрел кунидаги № 250 сонли буйруғига асосан 2023 йил давомида чақирилувчиларни хизмат турларига саралаб олиш борасида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви хизматига саралаб олиш учун маҳаллабай тарзда ўрганиш ишлари йўлга қўйилган ҳамда сафарбарлик чақируви резерви хизмати пул бадалларини мудофаа вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ундириш ишларида туман ҳокимлиги ва мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлкда ишларни олиб бормоқда.

Шунингдек, Туманда ҳарбий хизматга қизиқиши бор ёшлар, кам таъминланган оила фарзандлари, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 2021 йилда 80 нафар, 2022 йилда 31 нафар ва 2023 йилда 55 нафар ёшларнинг Сафарбарлик чақируви резерви хизмати пул бадаллари тўлаб берилди.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM