Яна бир тумандошимиз фалсафа фанлари илмий даражасига эга бўлди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Самарқанд давлат универстети ҳузуридаги илмий кенгашида Бобохолов Ғайрат Ташботирович Фалсафа фанлари бўича фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини мувофаққиятли ҳимоя қилди.

Ғайрат Бобохолов - Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳозирги Бодой маҳалласида туғилган. Тумандаги 21, 24 ва 25 - умумий ўрта таълим мактабларида таълим олган. Олий таълимдан сўнг меҳнат фаолиятини Зиёвуддин қурилиш касб-ҳунар коллежида ўқитувчиликдан бошлаб, директор ўринбосари лавозимларида ишлади. Сўнг 2005- йилдан Пахтачи Педагогика коллежида ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари, 2010-2017 йилларда Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи директори ва 2017-2020 йилларда Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармасида масъул ходим бўлиб ишлади.
2020-2023 йилларда эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бўлим бошлиғи лавозимда фаолият кўрсатган. Ҳозирда Самарқанд вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида меҳнат фаолиятини юритмоқда.

Ғайрат Ташботировични ушбу илмий даража билан чин дилдан қутлаймиз!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM