Она заминга чигит қадалди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида 2023 йил ҳосили учун чигит экиш ишлари бошлаб юборилди, Нодим Зиёвуддин ММТП ҳудудида жойлашган  "ПАХТАЧИ КЛАСТЕР" МЧЖнинг 10,3 гектарлик майдонида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарма бошлиғи ва туман бўлими инспекторлари, туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги масалалалари бўйича ўринбосари ва мутахассислари, фермер ва деҳқон хўжалик вакиллари, "Ўзагроинспекция"нинг туман бўлими бошлиғи ва мутахассислари ҳамда туман муқобил МТП ва фермер хўжаликлари раислар иштирок этишди.

2023 йил ҳосили учун туманида 8 минг 195 гектар ер майдонига пахтанинг иқлим ҳудудига мос, серҳосил ва эртапишар “Султон”, “Бухоро-102” навлари экилмоқда.

Чигит экиш мавсумини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш юзасидан “Ўзагроинспекция”нинг Пахтачи тумани бўлими ва туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари томонидан доимий мониторинг-таҳлил тадбирлари олиб борилмоқда.

Ўтказилаётган таҳлиллар шуни кўрсатдики, мавжуд 215 та фермер хўжаликлари ва “Пахтачи кластер” МЧЖ томонидан 125 та чигит экиш сеякалари мавсумга тайёрланиб, 2023 йил ҳосилига замин ҳозирланаётган айни кунларда 13 та пневматик сеялкалар билан чигитнинг сифатли экилиши таъминланмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM