Брифинг:«Умумтаълим мактабларида ҳарбий соҳага қизиқувчи ўқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар» тўғрисида.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар ва ижтимоий тармоқ кузатувчилари!

Бугунги брифинг мавзуси «Умумтаълим мактабларида ҳарбий соҳага қизиқувчи ўқувчи ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар» тўғрисида.

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан илгари сурилаётган энг оқилона сиёсат, яъни ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида Пахтачи туманида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлар Олий бош Қўмондонининг 2022 йил 2 март кунидаги “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий – ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги ПҚ-150-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий – ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилди.

Давлат умумтаълим мактабларида чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида таркиби 20 нафар юқори синф ўқувчиларидан иборат бўлган «Ватан таянчи» отрядлари тузилди ва уларнинг фаолияти «Ватан таянчи» ҳаракати томонидан мувофиқлаштириб борилмоқда;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб «Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади;

«Ватан таянчи» ҳаракатининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган «Ватан таянчи» отряди аъзолари Республика Олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар;

Туманимиздаги умумтаълим мактабларида ҳарбий соҳага қизиқувчи ўқувчи ёшлар ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Ёшларни ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари, ҳарбий қурол ва аслахалар ҳарбий техникалар ҳамда ҳарбийларимиз ҳаёт тарзи билан яқиндан таништириш мақсадида ўрта таълим мактаблари ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини Каттақўрғон шахридаги 02855-ҳарбий қисм ва Навоий вилоятида жойлашган  2022-ҳарбий  қисмларга экскурцияларга олиб бориш ишлари ташкиллаштирилган.

«Миллий армиямиз Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир» деган умумий ғоя остида Пахтачи тумани Мудофаа ишлари бўлими, туман Халқ таълими бўлими, туман Спорт ишлари бўлими билан ҳамкорликда спорт мусобақалари, маънавий маърифий учрашувлар ўтгазилиб келинмоқда.

Бундан ташқари умумтаълим мактабларида ўқув-тарбиявий жараённи самарали ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида “Ватанга хизмат-шарафли бурч”, «Мардлик ва жасорат», «Тинчлик» ва «Мустақиллик» дарслари, «Очиқ эшиклар куни» доирасида тадбирлар ўтгазилиб келинмоқда.

2022 йилнинг 1-5 май кунлари «Ватанпарварлар» ҳарбий-спорт мусобақасининг Республика босқичи Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтди, унда мусобақанинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган туманимиздаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси қатнашиб фахрли  иккинчи ўринни қўлга киритди, албатта бу туманимиз ўқувчи ёшларининг ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тайёргарлик даражаси  қай даражада эканлигини намоён этади бу биз учун қувонарлидир.

Эьтиборингиз учун раҳмат.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM