Фахрийлар сафи кенгаймоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ходимлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни қарор топтириш ва улар онгу шуурида шукроналик ҳиссини мустаҳкамлаш  мақсадида Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.Шу жумладан бугун ҳам қўриқлаш тизимида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб,  ёшларга ўз тажрибалари ва панд-насиҳатлари билан ўрнак бўлиб келаётган вилоят Қўриқлаш бошқармаси ва Пахтачи тумани қўриқлаш бўлимининг икки нафар ходимларини нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда нафақага кузатилаётган ходимларнинг келгусидаги ишларига омад ва зафарлар тиланди. Шунингдек, ушбу ходимларнинг келажакда Қўриқлаш бошқармаси тизимида ташкил этилган Фахрийлар кенгаши аъзолари қаторида ёш ходимларни тарбиялаш ва ўз билим ва кўникмалари орқали тўғри йўл кўрсатиб боришларига ишонч билдирилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM