Аёлларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш барчамизнинг бурчимиз

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Дунё бўйича оилавий масалалар билан боғлиқ айрим муаммолар яъни оилаларда зўравонлик ҳолати ошиб бораётганлиги кузатилмоқда. Бир қатор давлатларда шу юзасидан муайян чоралар кўриляпти.

Масалан, Германияда ушбу муаммо турмуш ўртоғи томонидан калтакланган ва руҳий босим ўтказилган аёлларга бўшаб қолган меҳмонхоналардан хоналар бериш орқали ҳал этиш таклиф этилмоқда. Буюк Британияда эса уйма-уй кириб чиқаётган почта ва етказиб бериш хизматлари ходимларига тажовузкор эркакларни диққат билан кузатиш топширилган.

БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича махсус маърузачиси Дубравка Симонович зўравонликлар кескин ошганлигига эътибор қаратиб, танглик даврида жабрланганларни ҳимоя қилиш чора-тадбирларини давом эттириш, чора-тадбирларда мудофаа ордерларидан, бошпаналар ва тезкор алоқадан фойдаланиш имкониятини назарда тутиши лозимлигини таъкидлади.

Хўш, бизда бу масала қандай ҳал этилмоқда? Бу борада Ўзбекистонда кейинги йилларда дадил қадам ташланганини айтиш зарур. Аввало, соҳага доир қонунлар қабул қилинди. “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенгҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар ана шулар жумласидандир.

Бу ҳужжатларга асосан, зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрган аёллар шу ҳақидаги ариза билан тегишли ваколатли органлар ва ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Қолаверса, “ҳимоя ордери” институти жорий этилди. Бу зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрганларни ҳимоя қилишда муҳим механизм ҳисобланади.

Шунингдек, хозирги кунга келиб мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ташкил этилиши Ўзбекистон бу муаммони ҳал этишдан жиддий манфаатдор эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Ўз навбатида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилганлиги эътиборга сазовордир.

 

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи

туман судиниг раиси Ж.Ботиров

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM