Матбуот анжумани: Туманда ҳарбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила азоларини . . .

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мавзу: Туманда ҳарбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

 

Ассалому алайкум ҳурматли оммавий ахборат воситалари ходимлари ва учрашув иштирокчилари!

 

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.Мирзиёев ташаббуслари билан илгари сурилаётган энг оқилона сиёсат, яъни Ўзбекстон РеспубликасиҚуролли Кучлар сафида хизмат қилиб хозирда пенсия гаштини сураётган ҳарбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор амалий ишлар  амалга оширилмоқдa

Мисол тариқасида сизларга амалга оширилиб барилаётган ишлар билан таништириб ўтишни жоиз деб топдим.

-Ҳарбий хизматчи фахрийларни туман мехнат бандлиги билан ҳамкорликда иш билан таминлаш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

-Ҳарбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила аъзолари имтиёзли ипотека кредит асосида уй-жой билан таминланмоқда.

-Ҳарбий хизматчи фахрийларнинг фарзандларига ҳарбий госпиталларда бепул тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш имкониятига эгадирлар.

-Ҳарбий хизматчи фахрийлар, уларнинг оила аъзоларини ҳолидан хабар олиниб борилмоқда.

-Ҳарбий хизматчи фахрийларга йилига бир маротаба  анаторияларга йўлланмалар берилмоқда.

-Ҳарбий хизматчи фахрийларни тадбирларга таклиф қилиниб уларга турли хил эсдалик совғалири берилиб борилмоқда.

-Ҳарбий хизматчи фахрийларнинг фарзандларига олий ҳарбий билим юртларига киришида тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўладилар.

Шунингдек, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, Қуролли Кучлар фахрийларини ташрифи орқали «Эъзоз» ва «Эҳтиром» номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилганлиги ёшларни кекса авлод вакилларига нисбатан ҳурматда ва эҳтиромли бўлишига ундаётганалиги бугун кун ҳақиқатига айланиб улгурди.

Бундан ташқари МДҲ мамлакатларининг барча жангчи фаҳрийлари Афғонистонда халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳарбий ҳаракатларда хизмат қилган туманимиздан қатнашган фуқаролар учун жангчи фаҳрийларнинг жасоратини шарафлаш ва қадрлаш мақсадида ҳар йили камтарона дастурхон ёзиб берилиб, Ўзбекистондаги тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштирилиб борилмоқда.

Бундан ташқари тумандошимиз Қудрат Суюнов ҳаёти ҳақида ҳам гапириб ўтиш биз учун шарафдир Қудрат Суюнов 1919 йил 6- февралда ҳозирги Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Урғич қишлоғида туғилган. Мильлати ўзбек. Пахтачи туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабида 4-синфгача ўқиган. Уйланмаган.

1939 йилда ҳарбий хизматга чақирилган. Иккинчи жаҳон уришида Марказий фронт таркибида 13-армиянинг 74-ўқчи дивизияси 109-Дунайский ўқчи полкининг бўлинма командири вазифасида хизмат ўтаган. Сержант.

1941 йилда бўлган оғир жангда жасорат кўрсатади ва жангда чап оёғидан яраланади. Шу сабабли унга таътил берилади. Қудрат Суюнов таътилни ўзи туғилиб ўсган Пахтачи тумани Ургуч қишлоғида ўтказади ва шу йилнинг ўзида таътилни таъмомлаб яна уришга кетади.

1943 йил 12 сентябрда Қудрат Суюнов хизмат олиб бораётган полк Берлин томон юришда Чернигов тумани Корол вилоятининг Оболони қишлоғи яқинида Десна дарёси бўйида бўлган жангда душман пулемётига кўксини қалқон қилиб гранатани отади ва ўт очиш нуқтасини портлатади оғир жароҳат олганлиги натижасида қаҳрамонларча ҳалок бўлади. Қудрат Суюновни Оболони қишлоғидаги биродарлик қабрига дафн этилади.

1943 йил 16 октябрда Собиқ ССР Олий Совети Президиумининг фармонига асосан Қудрат Суюновга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилади. Мазкур фармон 1943 йилнинг 17 октябрида «Красная звезда» газетасининг 246-сонида эълон қилинади.

1-Украина фронтининг «Ватан шарафи учун» газетасининг муҳаррири таниқли адиб Зенат Фатхулин, Қудрат Суюнов ҳақида «Сўнмас ҳаёт» қиссасини ёзади.

1969 йилда Қудрат Суюнов ҳаёти ҳақида «Ўзбекфилим» томонидан «Ой бориб омон қайт» номли бадиий фильм яратилади.

Шу инсондек, Иккинчи жаҳон уриши қатнашчиси туманимизнинг Боғолони маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Сафарав Ғаппор  бобомиз. Ҳозирда унинг ҳолидан хабар олиниб байрамларда турли хил байрам совғалари ва пул мукофатлари бериб борилмовда.

 

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM