Бугунги Пахтачи тиббиётида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасига қарашли КТМП филиалида 2021 йил 15 июн куни Самарқанд шаҳар “Соғлом авлод" учун Халқаро хайрия фонди томонидан олий тоифали терапевт шифокори Раҳимбаева Азиза Собиржоновна олий тоифали УТТ шифокор Мирзаева Маърифат Мирзаевна ҳамда КТМП тор мутахассислари томонидан III- IV хавф гуруҳлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

КТМП филиалига қарашли 9-та маҳалладан 24510 нафар ахоли хатловдан ўтказилди, шундан III- IV хавф гуруҳига киритилган 1210 нафар аҳолидан 382 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб аниқланган беморларнинг 323 нафарига амбулатор даволаниш учун дори-дармон берилди, 31 нафарига туман шифохонасида стационар шароитида даволаниш учун, 28 нафарига санатор-курортларда даволаниш учун йўлланмалар ва тавсиялар берилди. Янги туғилган чақалоқларни 2-ойдан бошлаб 1 ёш 6 ойлиггача 247 та бола турли хил касалликларга қарши эмланди. Хомиладорларга,18 ёшгача бўлган болаларга, диспансер назоратидагиларга бепул дори дармон таркатилди.

2021 йил 12 апрел ойидан бугунги кунга қадар жами 1124 нафар фуқаро Каронавирус касаллигига қарши эмланди. Эмлаш жараёни мунтазам равишда босқичма – босқич давом эттирилмоқда.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM