Муносбат Холбоева Ҳаётхон мурожаати бўйича

Тадбиркор Холбоева Ҳаётхон Тагаевна Пахтачи туманидаги 21-сонли рус тилига ихтисослаштирилган мактабда турли хизматлар кўрсатиш учун бино қургани, бироқ ҳоким ва мактаб директори суднинг бинони бузмаслик хақидаги кўрсатмаларига ҳам амал қилмай бино бузиб ташланганидан шикоят қилинган ҳамда Президентдан юқоридаги масала юзасидан амалий ёрдам сўраган видеолавҳа  ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси С.Н.Турсунов 2020 йил 01 июлда Холбоева Ҳаётхон Тагаевнанинг Пахтачи туман халқ таълими бўлимига қарашли 21-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида ўзбошимчалик билан қурилган бино иншоатини бузуш тўғрисида суд ажримини чақаради.

Ушбу суд ажримига асосан ушбу бино бузилди.

Фуқаро Холбоева Ҳаётхон Тагаевна турли ташкилотларга шикоят қилишда давом этиб келмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM