«Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик» шиори остида Самарқанд шаҳрида бошланган Ёшлар фестивалининг илк тадбирлари бошланди.
Бироз аввал вилоят жамоатчилиги ҳамда самарқандлик шоир ва ёзувчилар Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйиб, гўзал мушоиралар билан бошлаб беришди.
Ушбу тадбирда туманимизнинг истеъдодли шоири Ўлмасбек Самарқандий ҳам иштирок этди ва Самарқанд вилояти Ёшлар фестивали иштирокчиларига бағишланган шеърини ўқиб берди.
Фестивал доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.