Пресс-тур бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 7 июнь куни соат 9:30 да Пахтачи туманида кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш бўйича ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур сўнгида ОАВ воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Барча ОАВ вакилларининг саволларига туман ҳокими ўринбосари Б.Эргашев батафсил жавоб берди

Пресс --турга ташриф буюрган ОАВ вакиллари дастлаб “Мирзаев Шухрат Кенжаевич” фермер хўжалигининг “Ун ишлаб чиқариш” корхонаси билан танишиш.

“Мирзаев Шухрат Кенжаевич” фермер хўжалиги томонидан хорижий кредит маблағлари ҳисобидан “Ун ишлаб чиқариш” корхонаси ташкил этилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,0 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, натижада 85 нафар янги иш ўринлари яратилди. Корхона томонидан Туркия Республикасидан асбоб-ускуналар олиб келтирилиб ўрнатилган. Корхона кунига 120 тонна буғдойни қайта ишлаб, 100 тоннага яқин ун ишлаб чиқариш қувватига эга. Бугунги кунда ишлаб чиқарилган маҳсулот Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилинмоқда. Корхона раҳбари: Мирзаев Шавкат Кенжаевич

Иккинчи манзил “Ziyovuddin silk” МЧЖ томонидан умумий қиймати 14,0 млрд. сўмлик “Ипак толаси ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилган бўлиб, натижада 50 та янги иш ўринлари яратилган. Бугунги кунда корхона томонидан Хитой Халқ Республикасига “Ипак толаси” экспорти амалга оширилмоқда.

Корхона рахбари: Хайдаров Тошниёз

 

Барча пресс-тур иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли қарорига асосан Пахтачи туманининг “Фай” маҳалласи ҳудудидан “Кичик саноат зонасини” ташкил этиш бўйича 5,56 гектар ер ажратилган.

Натижада ушбу КСЗга жами 10 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунда 3 та лойиҳа ишга тушурилган. Қолган 7 та лойиҳада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан:

1. “Далер пласт” хусусий корхонаси томонидан умумий қиймати
100,0 минг АҚШ доллари миқдорида “полиэлителин қувурлар ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилган бўлиб, йилига 200,0 тонна маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Бугунги кунда мазкур корхона 5 нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаган.

2. “Азия кварц” МЧЖ томонидан умумий қиймати 171,0 минг АҚШ доллари миқдорида “кварц қумини қадоқлаш, пресс ғишт ва еврозабор ишлаб чиқариш” лойиҳаси ишга туширилган бўлиб 10 нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаган.

3. “Евро макер макс” МЧЖ томонидан умумий қиймати 45,0 минг АҚШ доллари миқдорида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда 10 нафар фуқарони доимий иш билан бандлигини таъминлаган.

Пресс турнинг сўнги манзили Пахтачи тумани “Нодим Зиёвуддин” ММТП массиви ҳудудидаги “Бурқут иссиқхона комплекси” бўлди.

Мазкур комплексда:

“Ziyovuddin Invest Textile” МЧЖ томонидан умумий қиймати 76,3 млрд сўмлик “Иссиқхона ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда, натижасида яратиладиган иш ўринлари сони 150 та. Бундан ташқари, лимончилик соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда 10 та лойиҳа ташаббускорлари томонидан 10,0 гектар ер майдонида “лимончилик иссиқхоналари” барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, “Факторликс Рухшона” МЧЖ томонидан томчилатиб суғориш усулида "Интенсив узумчилик" ташкил этилган.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM