Бугунги кунда туманимизнинг барча соҳасидаги каби йўл қурилиши соҳасида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан "Найман" маҳалласи "Хумо" кўчасининг 0.75 км қисми асфальт қоплама билан таъмирланган бўлса, ушбу махалланинг яна бир кўчаси яъни 38-мактабга олиб борувчи йўлда ҳам таъмирлаш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.
Бу каби эзгу ишлардан маҳалла аҳолиси Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовга, туман ҳокими М.Хамдамовга ва йўл қурилишида иштирок этаётган барча-барчага ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда...