Йўлларда хушёр бўлинг одамлар!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида, туман ИИБ ЙҲХГ ходимлари катта инспектори капитан М.Х.Тоғаев раҳбарлигида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида қатор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан бугун 4 июнь куни туман Экалогия бошқармаси, туман СЭО ва ЖС, туман "Тоза ҳудуд" бошқармаси, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳайдовчи ва ходимлари ўртасида туман ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисаларининг содир этилиш сабаблари, уларнинг оқибатлари тўғрисида гапириб ўтилди.

Йўлларда ҳаракатланганда ҳох у пиёда бўлсин, хох у ҳайдовчи бўлсин ҳар бир ҳаракат иштирокчиси йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб юришлари, транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилмаган ҳолда бошқаришлари, пиёдалар йўлининг белгиланган жойларидан ҳаракатланиб ўтишлари тўғрисида огоҳлантирди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM