Ўта хавфли юқумли касалликларни четдан кириб келиши ва у билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

СЭО ва ЖС булими врач эпидемиологи  К.К.Бердияров Самарқанд вилоят ҳокими ФМ бошлиғининг 2021 йил 22 январдаги 01-03-02 сонли НКМК давлат корхонасининг 2021 йил 1 февралдаги 55 сон ва 1сон ҳамда 17 май 2021-йил 14-05-09-01\2529-хатига асосан  Вилоят СЭО ва ЖС бошқармасининг «Вилоят аҳолиси ўртасида УХЮК қайд этилганда фавқулодда вазиятларни муҳофаза қилиш бўйича 2021-йил ўқув тактик машқининг режаси асосида “Ўзбекистон  Республикаси ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларни четдан кириб келиши ҳамда мавжуд табиий ўчоқлардан келиб чиқишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси” га мувофиқ ўта хавфли юқумли касалликларнинг табиий ўчоқлари мавжуд ҳудудларда одамлар ва ҳайвонлар орасида ушбу касалликларни келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш ҳамда келиб чиққанда масъул хизматлар ҳамкорлигида тегишли вазифаларни бажарилишини кўргазмали намойиш этиш,  Пахтачи туманида  «Коронавирусга гумон қилинган шахс аниқланганда тиббиёт ходимларининг эпидемияга қарши тадбирларини ташкил этиш бўйича»  ўқув машқига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида ходимларга топшириқлар берди.

Фавқулодда вазиятларда аҳолини муҳофаза қилиш бўйича эпидемиологик ҳолатга доимий равишда тайёр туришимиз иш жараёнида ҳар бир ходим ишга масъулият билан қараб иш олиб бориш. Бу борада бир қанча бажарилиши керак ишларни зудлик билан амалга оширишни айтиб ўтди. Агарда Коронавирус касаллиги уюшган жойларда ишлаётган ходим орасида гумон қилинганлар қайд этилса зудлик билан тез ёрдам чақириш ва ЮКШга юбориш эпид бўлим мудири ва врач эпидемиолог хабар олгандан зудлик билан эпид суриштурув ишларини аниқ олиб бориш. Врач ва врач ёрдамчилари уйма-уй қуришни хатлов ишларини кучайтириш аҳоли орасидаги тиббий ёрдамга муҳтож барча беморларни рўйхатга олиш ЮКШга ётқизиш, юқумли инфекцион касалликлар зудлик билан ўрганиб чиқиш ва  дезвоситаларидан тўғри фойдаланиш тўғрисида маъруза қилди.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM