Пахтачи тарихи музейи қайта реконструкциядан чиқди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 26-май санасида Пахтачи тумани Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган Пахтачи туман тарихий музейи қайта реконструкциядан чиққанлиги сабабли жамоат бирлашмалари ташкилотлиги асосида очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси бош директори Самандар Мусафоқулов сўзга чиқиб, тадбирни очиб берди. Самандар Мусафоқулов музейнинг қурилиш ишлари учун ўз ҳиссаларини қўшган масъул ходимларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Очилиш маросимига Самарқанд давлат музей-қўриқхонасидан бир гуруҳ назоратчилар ҳам ташриф буюришди. Маросимдан сўнг, ушбу музейнинг 6 та экспозиция зали кўздан кечирилиб, келган меҳмонларга Пахтачи туман ҳудудининг палеолит давридан илк ўрта аср даврига қадар тарихи ва шу даврга оид бўлган Зирабулоқ , Қўтирбулоқ, Дабусқалъа ва Қоратепа каби ёдгорликлардан археологик қазишмалар натижасида топилган ашёлар ҳақида Шамсиддин Рустамов маълумот бериб ўтди. Бундан ташқари мамлакатимизнинг 30 йиллигига бағишланган суратлар, Пахтачи туманида мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар, туман ҳунармандчилиги, қишлоқ хўжалиги, саноати ҳамда зиёлилар ва давлат арбобларига оид маълумотлар барчани диққат-эътиборини тортди. Очилиш маросими кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Тадбир сўнггида музейнинг қайта реконструкция ишлари ва қилган самарали меҳнати учун Самандар Мусафоқуловга туман ҳокимлиги томонидан махсус совға билан тақдирланди.

Музей экспонатларини томоша қилиш учун келган мактаб ўқувчиларида ҳам Пахтачи туман тарихий музейи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ва ёдгорликлар катта таассурот қолдирди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM