Аҳоли бандлиги йўлида ...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани “Жаҳонобод” маҳалласида замонавий кўринишга эга бўлган ўқув маскани ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди. Марказ негизида ташкил этилган масканнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, вилоят Бандлик бош бошқармаси мутасадди раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Ушбу ўқув масканида ҳозирча “Тикувчилик”, йўналиши мавжуд. Келгусида яна янги ўқув курслари очиш режалаштирилган. Ташкил этилган ўқув курсларига тумандаги ишсиз ва банд бўлмаган хотин қизлардан 10 нафар фуқаро жалб қилинди.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси субсидиялари эвазига янгидан қад ростлаган Пахтачи туманида "Гулобод" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган  “Эргашева Aсилабону” тикувчилик кооперативига тумандаги 15 нафар ишсиз аёллар ва ёшлар жалб этилди. Уларнинг барчаси “Темир дафтар", "Aёллар" ҳамда Ёшлар дафтари” рўйхатида туришади.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилган "Тўғолон” маҳалласида “Файзиев Умид Қойдинович” номли боғдорчилик  йўналишида 10.6 гектар майдонда ишлаб чиқариш кооперативида 45 нафар "ёшлар", "аёллар", "темир дафтар"да бўлган фуқаролар рўзғорига даромад келтирмоқда.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси субсидиялари эвазига  "Жона" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Гўзал Сабрина Aтеле” тикувчилик кооперативига тумандаги 30 нафар ишсиз аёллар ва ёшлар жалб этилди. Уларнинг 30 нафари “Темир дафтар, Aёллар ҳамда Ёшлар дафтари” рўйхатида.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM