Пахтачи мактабгача таълим тизимида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2021 йил 1 январ ҳолатига Пахтачи туманида 3-7 ёшли болалар 12 730 нафарни ташкил этиб, туманда фаолият олиб бораётган 41 та давлат, 1 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги, 110 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларига 9585 нафар (ёки 75,3 %) болалар мактабгача таълимга қамраб олинган эди.
2021 йил якунига қадар туманда болалар қамровини фаолиятсиз бўлган давлат боғчаси (Миркан маҳалласида) фаолиятини йўлга қўйиш эвазига 120 та янги қувват (22 та янги иш ўрни), 10 та мажбурий бир йиллик гуруҳларни ташкил этиш эвазига 300 та қувват, 7 та янги гуруҳлар ташкил этиш эвазига 110 та қувват ҳамда 27 та оилавий боғчалар (68 та янги иш ўрни)ни ташкил этиш эвазига 675 та янги қувват, жами 1305 та янги қувват яратилиб, қамровни 82, 1 %га етказиш белгиланган.
2021 йил 1 апрелдан бошлаб Чашма маҳалласи, Қўрғонча қишлоғидаги 42-МТТ ҳисобидан 44-мактаб биносида 2 та қисқа муддатли гуруҳларга 60 нафар, 30-МТТ ҳисобидан Бурқут МФЙ биносининг бўш турган хонасида 25 нафар, 1-мактаб биносида 2 та гуруҳда 50 нафар, 3-мактаб филиали биносида 30 нафар болалар қисқа муддатли гуруҳларга жалб қилиниб, 1 апрель ҳолатига болаларнинг мактабгача таълимга қамрови 76,7 %ни ташкил қилди.
Жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб 10-МТТ ҳисобидан 6-мактаб биносида 2 та гуруҳда 50 нафар болалар, 12 та янгидан ташкил этилиб,  фойдаланишга тайёр қилиб қўйилган оилавий мактабгача таълим ташкилотига 300 нафар болалар мактабгача таълим билан қамраб олинади.     
Мавжуд имкониятлардан фойдаланиб 2021 йил якунига қадар туманда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичини 90% етказиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

 

Пахтачи туман мактабгача таълим бўлими ахборот хизмати

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM