Туман маркази Зиёвуддин шаҳарчасининг чекка “Наврўз” кўчасига ичимлик суви келди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Обод марказ” давлат дастури доирасида Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасидаги М.Улуғбек маҳалласининг темир йўл ҳудудига туташ чекка дашт қисмидаги “Наврўз” кўчаси 4 та кўп қаватли уйлар ва 150 дан ортиқ хўжаликларга ҳамда энг асосийси 150 нафар келажагимиз ворислари тарбияланаётган 40 сонли МТТ га тоза ичилик суви етиб борди. Ушбу ишлар тумандаги “Зиёвуддин сувсоз” МЧЖ томонидан бажарилиб, диаметри 250мм. бўлган юқори босимга чидамли полиэтилен қувурлари ўрнатилди.

Туман марказини келажакда узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1,7 км. қисм масофани тўлиқ ишга туширилишига бор йўғи 18 кун вақт сарфланди. Бу ишлар 1,4 км. юқори босимли қувурлар ўрнатилиши билан яна 15 кун ичида Зиёвуддин аҳолисини тўлиқ узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминлаш имкониятини яратади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM