Мустақиллик байрами арафасида юртимизнинг бир қатор соҳа вакиллари муҳтарам Президентимиз томонидан турли хилдаги орден ва медаллар билан тақдирланишди. Улар орасида ўз тумандошларимиз номларини кўриш барчамизга фахр бахш этмоқда.
Улар қуйидагилар:
Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидаги “Ғаллакор” фермер хўжалиги бошлиғи, Нархол Қурбонова давлатимизнинг юксак “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати, Нарпай ва Пахтачи туманларидан сайланган Пардаев Азамат Кенжабоевич давлатимизнинг “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланди.
Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Санақулов Ботирали Юсупович Ички ишлар вазирлиги томонидан “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу тақдирланган тумандошларимизни яна бир бор табриклаб, меҳнат фаолиятларида зафарлар тилаб қоламиз.