Матбуот анжумани:Пахтачи туман адлия бўлимида 2022-йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби
Thu, 19/01/2023 - 10:57Пахтачи туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.04.2018-йилдаги ПҚ-3666-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, мазкур давр мобайнида бўлимга жами 308 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 185 таси қаноатлантирилган, 109 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 14 та мурожаат тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.