Ўзбек футболи афсонаси, фахрий футболчи, ўз вақтида Самарқанд вилояти бош жамоасини бошқарган Биродар Абдураимов 80 ёшни қарши олди.
Ўзининг юксак профессионал маҳорати, билим ва тажрибаси билан ўзбек футболи мактаби анъаналарини шакллантириш, унинг халқаро майдонидаги нуфузини юксалтириш борасидаги хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Биродар Хасанович Абдураимов "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофатланди.
Юбилей муносабати билан ўтказилган тадбирда ЎФА президенти Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адхам Икрамов, Ўзбекистон республикаси президенти маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, МОҚ бош котиби Ойбек Қасимов, қўшни давлатлардан ташриф буюришган футбол фахрийлари, яқин ва ўзоқ ўтмишдаги футболимиз юлдузлари, Қуролли Кучлари ҳамда Ўзбекистон "ВЕТЕРАН" Жангчи фахрийлари Бирлашмаси фахрийлари иштирок этишди.