Пахтачи АКМ Оқтепа қишлоқ кутубхонасида 15-май Халқаро оила куни муносабати билан Энг намунали оилалардан Орзу Қаҳҳорова, Ш.Маҳрамова, Д.Примовалар билан 11-мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари М.Баратова, тарғиботчиси З.Жўраевалар раҳбарлигида юқори синф ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўқувчилар ҳам оила, одоб-ахлоқ тўғрисидаги тушунчалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Ўзлари тайёрлаб келган "Халқаро оила куни"га бағишланган шеър ва қўшиқлар ижро этиб, рақсга тушишди.