Пахтачи туманидаги "Фаррух" фермер хўжалиги аъзоси Ахматова Ўралой опа бир қути пилла қурти олиб 60 кг пилла маҳсулоти топшириш режасини 121 кг қилиб ортиғи билан топширди.
Маълумки, 60 килограмдан ортиқ топширилган ҳар бир килограм пилла учун 25 минг сўмдан ҳақ тўланади.
Ўралой опа "Ziyovuddin Silk" МЧЖ томонидан биринчилардан бўлиб мўл ҳосил олганлиги ортиғи билан топширилган пилла учун адрас, электрчойнак ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.