Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1988-йилда 31-май кунини Халқаро чекишга қарши курашиш куни деб эълон қилинган.
ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили тамаки истеъмоли оқибатида 6 миллионга яқин киши ҳаётдан кўз юмади.
Ушбу сананинг глобал мақсади эса ҳозирги ва келгуси авлодни тамакининг нафақат соғлиқ учун салбий жиҳатларидан, балки ижтимоий, экологик ва иқтисодий талофатларнинг вайронкор оқибатларидан ҳимоя қилишга қаратилган.