Бугун 28-май куни Пахтачи туман маданият бўлимида маҳалла кексалар маслаҳати гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари билан "Ҳар бир Нуроний-беш нафар ёшга мураббий" тамоили асосида ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш бўйича маҳаллаларда олиб борилаётган ишларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда маҳалла ва оилани кўллаб-кувватлаш бўлими бошлиғи Г.Бобоназарова, Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раҳбари М.Самандаров ва аъзолари иштирок этди ва долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилиш сўнгида маданият бўлимининг концерт дастури намойиш этилди.