Янгиликлар

Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 23 апрел куни Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида янги 60 ўринли 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. МТМ нинг умумий лойиҳа қиймати 1,668 млн.сўмни ташкил этади. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев сўзга чиқиб, Истиқбол маҳалласи аҳолисини янги мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги билан табриклади.

Туман ҳокими ўринбосари ҳам ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Болтаев жорий йилнинг 23 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган 5 та ташаббусни амалга ошириш ҳамда “Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни” муносабати билан ўзи ўқиган тумандаги 21-умумтаълим мактабига 20 дона бадиий китоб совға қилди.

“Гуллар ва қушлар” тадбири ташкил этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 22 апрел куни тумандаги 12-умумтаълим мактабида “Гуллар ва қушлар” тадбири ташкил этилди. Tадбирда мактабнинг ҳар бир синф ўқувчилари ўзлари тайёрлаган кўргазмаларини ҳамда жонли бурчакларини намойиш этишди. Tадбир сўнгида мактабда ўз фаоллиги билан ажралиб турган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига хомийлар томонидан совғалар тақдим этилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Тошкент шаҳрида учрашув ўтказишади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

25 апрел куни Tошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Пахтачилик талабалар ҳамда Пахтачи туманидан бориб ишлаётган фуқаролар билан туманнинг 4 та сектор раҳбарлари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан барчангизни ушбу учрашувга таклиф этамиз.

“Китоб бизни бирлаштиради” шиори остида учрашув ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тумандаги “Ёшлар истироҳат боғи” марказида ташкил этилаётган янги “Инновацион кутубхона” биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” идан келиб чиқиб, жорий йилнинг 18 апрель куни “Китоб бизни бирлаштиради” шиори остида ўтказилган учрашувда фалсафа фанлари доктори, Турон ФА академиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, адабиётшунос ва тарихнавис оли

Гўзал Бобожонова коллежнинг “Энг китобхон ўқувчиси”

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича юртимизда олиб борилаётган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида “Ёш китобхон” танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Ушбу танловда иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM