Пахтачи туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023-йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2023-йилнинг биринчи чораги давомида, Пахтачи тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъул субъект ташкилотлар билан биргаликда Президентимизнинг 2021 йил 29 ноябр кунидаги ПФ-27-сонли фармони талаблари доирасида бир қатор умумпрофилактик тадбирлар амалга оширилди.

         Амалга оширилган ишлар натижасида, 2023-йилнинг биринчи чораги бўйича,-

-вилоятда жами жиноятлар – 222 тага ёки 2,9 фоизга (7505/7727) ошган бўлса, бизда жами содир этилган жиноятлар сони вилоят кўрсаткичига нисбатан яхшиланган, хусусан, умумий содир этилган жиноятлар - 0,5 фоизга (325/324),

Жиноятчилик ҳолати бўйича 2022 йил якуни бўйича вилоятда Пахтачи тумани- энг яхши 14 таликдаги, креминоген вазияти барқарор, “яшил ҳудуд” деб баҳоланди.

Шу ўринда таъкидлашимиз керак, 2022 йилда ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида, ўта оғир турдаги жиноятлардан,-

-Инсон ўлими билан тугаган йўл улов ҳодисалари – 19 фоизга ёки 21 тадан 17 тага  камайишига эришилди.

Шу билан бирга, жиноят турларидан;-

-қасддан одам ўлдириш 25 фойзга (4/3), тага камайган

- маъмурий назоратда туриш қоидасини бузиш (1/1) билан боғлиқ жиноятлар барқарор, тенг кўрсаткичда  сақланиб, ўсишига йўл қўйилмади.

Бироқ, ўтказилган профилактик тадбирларга қарамасдан,

-фирибгарлик жинояти – 2,6 фоизга  ёки 1 тага (38 тадан 39 тага);

-вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар – 150 фоизга  ёки 3 тага (2 тадан 5 тага);

-ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар – 18,3 фоизга ёки 11 тага
(60 тадан    71 тага); ошиб кетишига йўл қўйилди.

-аёллар томонидан содир этилган жиноятлар – 14,3 фоизга ёки 3 тага
(21 тадан 18 тага) камайишига эришилган.

Маҳаллалар кесимида жиноятчилик таҳлил қилинганда:

Туман ҳудудидаги 59 та маҳаллаларнинг,

-14 таси ёки 23,7 фоизи олдини олиш имкони бўлган жиноятлар содир этилмаган, “яшил” тоифадаги маҳаллаларга киритилди;

-24 таси ёки 40,6 фоизи олди олинадиган жиноятлар камайган,  “сариқ” тоифадаги маҳаллаларга киритилди;

-21 таси ёки 35,5 фоизи олди олинадиган жиноятлар сони минг аҳолига нисбатан кўпайган,  “қизил” тоифадаги маҳаллаларга киритилди.

Жумладан, 

1-секторда 4 та, Бурқут (2), Гулшан (2), Тинчлик (4),
Ҳунарманд (4) маҳаллалари;

2-секторда 2 та, Қайнарбулоқ (2), Дўнг (4)  маҳаллалари;

3-секторда 5 та, Қиргули (6), Можар (4), Нахрипай (5), Ободон (4), Сулувқўрғон (7) маҳаллалари;

4-секторда 10 та, Бодой (3),  Бўстон (16), Жахонобод (11), Истиқлол (14), Қарнабота (4), Тадбиркор (6), Чашма (5), А.Темур (11), Тошкўприк (6), М.Улуғбек (8) маҳаллалари минг аҳолига нисбатан олди олинадиган жиноятлар ошган “қизил” тоифадаги маҳаллалар тоифасига киритилди.

Ушбу маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва “қизил” тоифадан чиқариш мақсадида 4 та сектор раҳбари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда ички ишлар бўлимининг сохавий хизмат раҳбарлари масъул этиб бириктирилиб, ҳар бир маҳаллага алоҳида жиноятчиликни жиловлаш мақсадаида “йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва ижроси устидан алоҳида назорат ўрнатилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати йўналишида:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати ходимлари томонидан ички ишлар бўлимининг сохавий хизматлари ва Идоралараро ҳамкорликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида бир қатор умумпрофилактик ишлар амалга оширилди.

Жумладан,

-6 нафар назоратсиз юрган вояга этмаганлар аниқланиб, Вояга этмаганларга ижтимой ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига тегишли ҳужжатлар асосида жойлаштирилди;

-1039 нафар жиноят содир этишга мойил шахслар профилактик ҳисобга олинди;

-221  нафар спиртли ичимликка ружу қўйган,

-22  нафар гиёхвандлар вилоят Наркалогия шифохонасига ва 

-9 нафар тажовузкор рухий касаллар вилоят Рухий касалликлар  шифохонасига мажбурий тартибда даволанишга юборилди;

-31 нафар маъмурий назорат қонуни таъсирига тушувчиларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди;

-7.434 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Айниқса жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда аҳамиятли бўлган, -

-80 нафар майда безорилик содир қилган;

-1813 нафар жамоат жойида спиртли ичимлик истеъмол қилган;

-6 нафар қиморхона ташкил қилган;

-221 нафар ов қуролидан фойдаланиш талабини бузган;

-92 нафар паспорт тизими бўйича яшаш қоидасини бузган;

-118 нафар ички ишлар ходимини қонуний талабни бажармаган;

-15 нафар ички ишлар ходимини хизмат бурчини бажаришига тўсқинлик қилган;

-7 нафар маъмурий назоратда туриш қоидаларини бузган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий тартибда чоралар кўрилди.

Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни муросасизлик асосида тарбиялаш мақсадида, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазосини қўллаш амалиётига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳуқуқбузарларнинг 346 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Профилактика инспекторлари томонидан аниқланган ҳуқуқбукбузар-ликлар бўйича белгиланган жарималардан 157 млн 896 минг сўм миқдоридаги жарималар давлат фойдасига ундириб берилди. 

Хотин-қизлар билан ишлаш йўналишида:

Пахтачи тумани ҳудудида хотин-қизлар ўртасида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этилишини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларга қарамасдан, 2022 йилни 12 ойида ўтган 2021 йилни шу даврига нисбатан,-

-аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 3 тага ёки 14,3 фоизга (21/18) камайган.

Аёллар жиноятини турлари бўйича таҳлил қилинганда: 6 та фирибгарлик, 2 та фохиша хона сақлаш, 1 та оғир тан жарохати этказиш, 1 та талончилик, 1 та ўлдириш ёки зўравонлик йўли билан ишлатиш, ва 7 та иқтисодий  жиноятларини ташкил этади

          

Аёллар жиноятини олдини олиш борасида, рўйхатга олинган 346 та низоли оилалардан 124 тасига (35.8%) ҳимоя ордери берилиб, назорат остида яраштирилди.

-85 нафар нотинч оилаларда яшаб келаётган,

-35нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож,

-4 нафар профилактик ҳисобда турган хотин-қизларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, ижтимой-профилактик қамровга олинди.

         Хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдин олиш мақсадида умумтаълим мактабларида, маҳалла ва корхона-ташкилотларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 78 маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Жамоат тартибини сақлаш йўналиши бўйича:

Ўтган 2022 йил давомида туман ҳудудида 376 та оммавий тадбирлар ўтказилган бўлиб, шундан, 107 та маданий тадбирлар, 114 та спорт тадбирлари, 155 та бошқа тадбирларда намунали жамоат тартиби сақланди.

Туман ҳудудида жамоат тартибини сақлаш йўналишидаги профилактик тадбирларни янада кучайтириш мақсадида, Муҳтарам Президентмизни
2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан туманлараро патрул пост хизмати фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда туман ҳудудида, 6 нафар патрул пост хизмати ходимлари 
3 та патрул автомашинасида хизматга жалб қилинди.

Тунги вақтларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида ҳар куни 25-30 нафар ходимлар “Тун” махсус рейд тадбирларига жалб қилинмоқда. Ўтказилган тадбирлар давомида, 2.236 нафар бемақсад юрган, ҳуқуқбузарлик содир этган ва бошқа тоифадаги шахслар туман ички ишлар бўлимига келтирилиб, профилактик қамровга олинди. Келтирилганлар билан ўтказилган профилактик ишловлар натижасида, 712 та ҳуқуқбузарлик аниқланди, 4 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди, 2 нафар қидирувдаги шахслар ушланди, 26 нафар шахслардан қонунга зид тарзда олиб юрилган “совуқ қуроллар” (кастет, бита, пичоқ ва ҳ.к.)  ҳужжатлаштириб олиниб, қонун доирасида чора кўрилди.

 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишида:

Туман ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича бир қатор профилактик ишлар олиб борилди.

-Натижада, Инсон ўлими билан боғлиқ йўл улов ҳодисалари 2021 йилга нисбатан – 19 фоизга ёки 4 тага (21 тадан 17 тага) камайди.

-2022 йилда жами 49 та (39) тан жароҳати билан боғлиқ йўл улов ҳодисалари содир этилган.

 “Авария учоқлари” таҳлил қилинганида;

-6 таси “Сарой” маҳалласидан ўтувчи М37 маГЭСтрал йўлида содир этилган бўлиб, шундан 5 таси ўлим билан боғлиқ ЙТҲларни ташкил этади. Шу кўчада 2022 йилни 1-ярмида йўл улов ҳодисалари қайд этилган бўлса, йилни 2-ярмида тунги ёритиш чироқлари ўрнатилгандан сўнг ЙТҲлар сони камайди.

-қолган йўл транспорт ҳодисалари туманнинг - Истиқлол, Жахонобод, Тадбиркор, Бўстон, Тома, Гулшан, Қўшховуз, М.Нодим, Қайнарбулоқ ва Ҳунарманд маҳаллаларидан ўтувчи М37 маГЭСтрал йўлида ҳамда ички кўчаларда содир этилган.

Туман ҳудудида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида қўйидаги ишлар амалга оширилди, жумладан:

-ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракатини ташкил қилиш бўйича жами 12 маротаба тегишли идораларга тақдимномалар киритилди,

  -2022 йилда “йўловчи ташиш билан шуғулланувчи” 12 та уюшмаларда жами 11 маротаба йиғилиш ва суҳбатлар ўтказилиб оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари акс этган видеотасвирлар намойиш этилиб, 1158 нафар хайдовчилардан тилхатлар олинди,

- йўлларда аниқланган камчиликлар ва қўшимча жиҳозлар ўрнатиш юзасидан туман ҳокимлигига 2 маротаба “маълумотнома” киритилди,

-84 нафар хайдовчилар маст ҳолда транспорт воситаларини бошқарганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

 

Пробатсия гуруҳи фаолияти бўйича

2022 йил якунида Пробатсия гуруҳи ҳисобида 368 нафар суд томонидан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазосига ҳукм(ажрим) қилинган шахслар жазо муддатини ўтамоқда.

Бугунги кунда Пробатсия хисобида жами 368 нафар назорат остидаги шахслар ўрганилганда,

Жазо турлари бўйича:

-99 нафар ахлоқ тузатиш иши,

-102 нафар озодликни чеклаш,

-48 нафар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш,

шунингдек, 

-115 нафар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилганлар хисобда туради.

Ушбу йўналишда 2023-йил биринчи чорагида: 

-149 нафари тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича тоифаларга ажратилиб, уларнинг барчасига яшаш жойларидан мураббийлар бириктирилиб, яқин қариндошларининг бирини кафиллигига берилди. 

-13 маротаба Сайёр суд ташкил қилиниб, ўзига тўғри хулоса чиқариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 115 нафар назоратдаги шахслар белгиланган жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

-20 нафар жазодан буйин товлаган шахслар Жазони ижро этиш муассасаларига юборилди.

Пахтачи туманида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органларида барча куч восита ва имкониятлар этарли, келгусида жамоат хавфсизлиги хизмати иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун барча куч-воситаларни жалб этамиз. 

 

  Туман ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан

Т А К Л И Ф Л А Р:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябр кунидаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги консепсиясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27-сонли Фармони билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида белгилаб берилган вазифаларни ижроси учун масъул бўлган, жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок эътувчи субъект ташкилотлар Фармон асосида белгиланган.

Фармонга кўра,

  1. Вазирлар Маҳкамаси – жойларда ҳудудий ҳокимликлар;
  2. Ички ишлар вазирлиги – жойларда ҳудудий бўлимлари;
  3. Миллий гвардия – жойларда ҳудудий бўлимлари;
  4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – жойларда ҳудудий бўлимлари;
  5. Давлат хавфсизлик хизмати – жойларда ҳудудий бўлимлари;
  6. Бош прокуратура – жойларда ҳудудий бўлимлари;
  7. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – жойларда ҳудудий бўлимлари;
  8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – жойларда ҳудудий бўлимлари;
  9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги – жойларда ҳудудий тиббиёт бирлашмалари;
  10. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари – яъни,  ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимлари, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари, жамоат жойларидаги коммуникация, муҳандислик-техник воситалар ҳамда бошқа тизимларга қўйиладиган ягона ҳуқуқий талабларга риоя этиш чора-тадбирларини назорат қилувчи, шунингдек, тегишли ҳудуддаги жамоат жойларида қурилиш нормаларига, техник эксплуататсия қоидаларига, коммуникация, экология, санитария, эпидемиология стандартлари ва талабларига риоя қилинишини назорат қилувчи, йўл ҳаракатини тартибга солиш ва мавжуд транспорт инфратузилмасидан оқилона фойдаланиш чораларини кўришга масъул туман ҳокимининг тегишли ўринбосарларига вазифалар юклатилган.

        Биз яқинда туман ҳокими ҳузурида, 27-сонли Фармон билан жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида белгилаб берилган вазифаларни ижроси учун масъул бўлган, жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва унда иштирок эътувчи субъект ташкилотларнинг навбатдаги Идоралараро йиғилишини ўтказ, 52 та банддан иборат чора-тадбирлар Дастурини тасдиқладик. Дастурга кўра, ҳар ой якуни бўйича шу 10 та субъект ташкилот жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ички ишлар бўлимида ташкил этилган Ягона бошқарув штабига маълумот тақдим этишлари белгиланган. 

            Таклиф:   Жамоат хавфсизлигини таъминлашга масъхул субъект ташкилотар, ПФ-27-сонли фармон талаблари ижроси бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифаларни бажарилиш аҳволи, амалга оширган ишлари  юзасидан ҳар чоракда бир маротаба Ҳалқ депутатлари туман Кенгашида ҳисобот бериш тизими йўлга қўйилса, Жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар устидан Жамоатчилик назорати тизими йўлга қўйилган бўлар эди.

            2. Бугунги кунга келиб, туман ҳудудида содир этилаётган ўғирлик жиноятларини олдини олиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланишига қарамасдан, ўғирлик жиноятларини салмоғи юқорилигича қолмоқда. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, аҳоли гавжум ҳудудлар, маҳаллаларнинг асосий ички кўчалари, кўп қаватли уйлар атрофидаги кузатув мосламаларининг йўқлиги ёки ўрнатилганларининг ҳам сифатсизлиги сабаб ўғирлик жиноятларини олдини олиш ва фош этишда муаммолар юзага келаяпти.

           Таклиф: Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, аҳоли гавжум ҳудудлар, маҳаллаларнинг асосий ички кўчалари, кўп қаватли уйлар ва мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотлар атрофини кузатиш учун сифатли кузатув мосламалари ўрнатилишини таъминлашни назарда тутувчи чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинса мақсадга мувофиқ бўларди.

 

         3. Тунги вақтларда, соат 23.00 дан кейин фаолият юритаётган умумий овқатланиш ва кўнгилочар обеъктлари жамоат хавфсизлигини таъминлашда бизга реал хавф ва муаммо туғдираяпти.

        Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июл кунидаги 624-сонли “Тунги
вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
ги  қарорининг 2-бандида,

         Умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар 24 соат ишлаши мумкин қачонки,

         -“умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектларнинг ички қисмига, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўттиз кун давомида сақлаш имконини эрувчи видеокузатув тизими ўрнатилса;

          -биноларнинг ён-атрофи, автотурргоҳ ва уларга тегишли бошқа ҳудудлари этарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритилган бўлса;

          -бинода шовқиннинг рухсат этиладиган шовқин меъёрларига қўйиладиган санитария қоидалари ва нормаларидан ошмаслигини таъминласа, шу жумладан, объектларни тўлиқ товуш ўткзмайдиган этиб жихозласа ёки тунги мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоб ускуналаридан фойдаланмаса;

         -ёнғин ўчириш воситалари ҳамда биринчи тиббий эрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар тўплами солинган тиббий ёрдам қутичалари билан таъминланган бўлса;

         -бинонинг барча учун кўринарли жойларига ёнғин ва бошқа фавқулотда (тезкор) вазиятлар юз берган тақдирда ҳаракатланиш ва фуқароларни эвакутсия қилиш чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотларни ўрнатган бўлса”-деб кўрсатилади.

          Шунингдек, мазкур қарорнинг 3-бандида,

          -“умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар раҳабари томонидан ушбу қарорнинг юқорида қайд этилган 2-бандида белгиланган талаблар бажарилганлиги ҳақида ҳудудий ички ишлар органларига белгиланган тартибда хабарнома юборилади.

         -ушбу қарорнинг 2-бандида белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда тунги вақтда фаолият юритиш тақиқланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади”-деб қатъий белгиланган.

        Таклиф: Кенг жамоатчилик билан биргаликда, туман ҳудудидаги умумий овқатланиш ва кўнгилочар объект раҳбарларига шу талабни такроран этказиш ва Вазирлар маҳкамасининг 624-сонли қарори талабларини бажармаган ҳолда тунги соат 23.00 дан кейин фаолият юритаётган умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар фаолиятини чеклаш бўйича туман ҳокимлиги қарорини қабул қилиниши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

               

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобил йўлларда инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарори билан автомобил йўлларида ҳарактни ташкил этиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш сохасидаг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус коиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилган. Махсус комиссия раиси -  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг  18.01.2023 йилдаги 01-25/1-700 рақами билан “Йўл ҳаркати хавфсизлиги таъминлаш бўйича ресбулика махсус комиссияси йиғилишининг 3-сонли баёни ва баённинг 9-иловасида “Самарқанд вилоятида “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури бўйича 2023 йилда амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар “Йўл-харитаси” ижро учун юборилган.

Мазкур йўл харита ижроси бўйича белгиланган масъуллар томонидан амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳар чорак якунида Халқ депутатлари туман Кенгашида эшитилиб, муҳокама қилиб борилса йўл харита ижроси Жамоатчилик назоратида бўларди.

Пахтачи тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Ахмедов Вахоб Ойдиновичнинг туман ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023-йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан  ҳисоботи        

 

Пахтачи тумани ички ишлар бўлими

бошлиғининг ўринбосари – жамоат

ҳавфсизлиги хизмати бошлиғи

подполковник                                                                                      В.О.Ахмедов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM