Матбуот анжумани: Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Йер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш, ерга оид мулкий ва ҳуқуқий муносабатларда барқарорликни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилиш, ер эгаларининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш, шунингдек, ернинг иқтисодий қийматини белгилаш орқали уни фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар обйекти сифатида эркин муомалага киритиш мақсадида мамлакатимизда ер ресурсларига оид махсус сиёсат юритилмоқда. Жумладан, ерга оид қонунчилик баъзаси ҳам буткул янгиланмоқда.

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 8-июндаги ПФ-6243-сон Фармонининг қабул қилиниши ҳам мазкур соҳадаги ислоҳотларни бошлаб берди. Хусусан янги тартибга кўра

а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари томонидан уларга доимий фойдаланиш (егалик қилиш), ижара ёхуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш “Йерхусусийлаштириш” ААТ орқали амалга оширилиши белгиланди;

б) Давактив агентлиги “Йерхусусийласнтириш” ААТнинг техник қўллаб-қувватлаш бўйича оператори сифатида белгиланди;

в) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уй-жой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализатсия қилиш “Е-ауксион” электрон савдо платформаси орқали амалга ошириладиган бўлди, бунда:

бўш турган ер участкасига доир маълумотларни шакллантириш ва келишиш “Йерелектрон” автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда — “Йерелектрон” ААТ) орқали амалга оширилади;

бўш турган ер участкасининг захирага олинганлиги ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи кадастр органлари томонидан тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ушбу ер участкасини “Йерелектрон” ААТга киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;

г) “Йерхусусийлаштириш” ААТни техник қўллаб-қувватлаш, хусусийлаштирилган ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, ягона биллинг ҳисоб-китоб тизими хизматлари учун тўловлар ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгиланди. Хусусан, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид қатор ваколатлари, улар юзасидан қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021-йил 1-августдан бекор қилинган.

Юқоридаги ислоҳотлар изчиллиги йўналишида туман адлия бўлимлари томонидан мониторинг, назорат функсиялари амалга оширилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 71-сонли Қарори билан тасдиқланган қатор регламентларда белгиланган вазифаларини амалга ошириб келмоқда. Хусусан, ер муносабатларга оид ушбу регламентлар талабларига риоя қилмаган ваколатли давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан тегишли таъсир чорарини қўллаш орқали ушбу соҳадаги қонунийлик таъминланмоқда

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM