
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 5-октябрдаги №799-сонли “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомига асосан Пахтачи тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан 2023-йил январ-май ойларида жами 228 нафар ишсиз фуқаролар жалб қилиниши режалаштирилган бўлиб, тумандаги корхона, ташкилотлар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари буюртмасига асосан 222 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган.
2023-йил январ ойида 1 нафар фуқарога 1,5 млн, феврал ойида 1 нафар фуқарога 1,5 млн, март ойида 72 нафар фуқарога 73,8 млн, апрел ойида 74 нафар фуқарога 76,6 млн ва май ойида 74 нафар фуқарога 81 млн сўм, жами 234,4 млн сўм маблағ Республика жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ойлик маош сифатида тўлаб берилган.
Жумладан, секторлар кесимида тақсимланганда 1-секторда 56 нафар, 2-секторда 55 нафар, 3 секторда 53 нафар, 4-секторда 58 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган.
Пахтачи тумани камбағалликни
қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлими бошлиғи Б.Азизов