Яхшилар мангу яшайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани “Чоргўша” маҳалласидаги Новвот опа Шаптоқова оиласини нафақат туманимиз балки вилоятимизда ҳам кўпчилик яхши билади. Ўзининг билими, меҳнати билан туман, вилоятга танилган Новвот опа ўзидан яхши фарзандлар ва билимли, зукко шогирдлар қолдирди.

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги “Олти ўғил” қишлоғида 1927 йил 10 май куни таваллуд топган Новвот Шаптоқованинг бобосини Тошхон шоир дейишарди. Ислом шоир эса у кишининг шогирди эди. 1942 йили Мирбозордаги ўқитувчилар тайёрлаш курсига ўқишга кирган Новвот опа 1943 йили ўқишни тамомлаб қишлоқдаги мактабда бошланғич синф ўқувчиларига дарс берган.

Кейинчалик 1952 йили Новвот опа Самарқанд давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факултетига сиртдан ўқишга кирди ва ўқишни тамомлаб Пахтакор туманидаги 41 мактабда ўқитувчи бўлиб ишлади.

1958-1963 йилда 30-сонли саккиз йиллик мактабда директор вазифасида ишлади. 1963 йилдан то пенсия ёшигача туманимиздаги 66-мактабда (ҳозирги 43-мактаб) директор лавозимида фаолият олиб борди.

 Новвот опа ўзининг иш фаолияти давомида таълим сифатини яхшилашга катта эътибор қаратди.  Натижада бу илм даргоҳидан кўплаб илмли кишилар этишиб чиқди.

Новвот опа оилада ҳам муносиб фарзандларни тарбиялаб вояга этказди. Уларни элга қўшди. Жаббор бобо Шаптақов билан аҳил ҳаёт кечириб, 6 нафар фарзандни ўқимишли қилиб ўстирди. Ўғиллари Нортожи Жабборов математика фани ўқитувчиси, Элибой Жабборов кибирнетика фанлари доктори, Хайрулла Жабборов энергитик, қизлари Гулнора ва Гулчеҳралар ўқитувчи кенжа фарзанди Рустам Жабборов қишлоқ хўжалик ходими сифатида пахтачилик, боғдорчилик соҳаларини ривожлантирди.

“Яхшидан боғ қолади” дейишади. Новвот опа ҳам педагогик фаолияти давомида кўплаб шогирдлар этиштирди. Холиқул Назаров математика фанлар номзоди,  Сайим Утаназаров педагогика фанлари номзоди, Нурали Одинаев математика фанлар номзоди Тошкент давлат педагогика университетида ишлаб, устози Новвот опа каби кўплаб шогирдлар тайёрлади.

“Халқ маорифи аълочиси”, “Меҳнат шуҳрати” медаллари соҳибаси севимли ва ғамхўр устоз Новвот опа Шаптақованинг порлоқ хотираси қалбларда мангу яшайди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM