1961-йил 12-апрелда Юрий Гагарин дунёда илк бор “Восток” космик кемасида Ер орбитаси бўйлаб парвозни амалга оширган.
1 соат-у 48 дақиқа давом этган парвоз инсониятнинг космосни ўрганиш тарихида янги даврни бошлаб берди.
12-апрел - собиқ совет иттифоқида 1962-йилдан буён, БМТ Бош ассамблеясининг 2011-йил 7-апрелдаги резолюцияси билан эса Жаҳон авиацияси ва космонавтикаси куни сифатида нишонланиб келинмоқда.