МУНОСАБАТ

"«Ярми ёпиқ бюджет» – Пахтачида ажратилган пулнинг ярми ҳокимият биқинидаги ғорат қилинган паркка кетадими?" — номли хабарга МУНОСАБАТ

Kun.uz каналида “«Ярми ёпиқ бюджет» – Пахтачида ажратилган пулнинг ярми ҳокимят биқинидаги ғорат қилинган паркка кетадими?” сарлавҳаси билан мақола эълон қилинди. Ушбу мақола бўйича шуни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори билан 2021 йил 13 аперлдаги ПҚ-5072 сонли қарори асосида “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Самарқанд вилояти Пахтачи туманига «Open budget»нинг 2023 йил биринчи мавсуми учун жами 7,2 миллиард сўм ажратилган бўлиб, шундан 53 та таклифлар овоз беришда иштирок этган. Натижада овоз бериш жараёнлари якунларига кўра, Пахтачи туманида 10 та таклиф «Open budget» дастурида ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб бўлган таклифлар орасида Пахтачи туманидаги парк ва "Ёшлар боғи" билан боғлиқ 3 та таклифнинг ғолиб бўлганлиги мақола муаллифида ҳайрат уйғотган кўринади.
Мақолада аттракцион нархлари ва ундан фойдаланиш бўйича фикрлар билдирилган. Аттракционлар нархларини “ҳисоб-китоби бор одамлар” номи билан мавҳум фикр эгаси номидан ҳам сўз юритилган. Аммо бу ерда бирор бир экспертларнинг аниқ фикрлари келтирилмаган. Шунингдек, бир онлайн савдо тармоғига асосланган ҳолда олиш ва аттракционлардан келажакда фойдаланишда унга кетган коммунал тўловлар ва хизматчилар иш ҳаққини инобатга олмасдан халқ учун “текин” бўлармикан, дейишни ўзи бироз мантиқсиз бўлади, аслида.

“Боғ чиндан кўкаламзор эди” номли кичик сарлавҳа билан “Пахтачи тумани марказидаги «Ёшлик» боғи бир вақтлар чинакам кўкаламзор маскан бўлган. Google сунъий йўлдоши олган суратда ҳам бу боғ 2009 йилда ям-яшил дарахтзор бўлганини кўриш мумкин.” дейилган. Майли бу соҳада олдинги вақтлардаги туман маъмуриятидан хатолик ўтган. Боғни яна сўлим кўкалам ва говжум жойга айлантириш учун барча саъйи-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, мақолада "Қоратепа" маҳалласидаги трансформатор ҳамда кўча электр таъминотини яхшилаш учун қўйилган таклифнинг атига 352 та овоз билан қолиб кетганлиги иддоа қилинган.  Ғолиб таклифлар ичида “туман электр тармоқларини реконструкция қилиш” учун 1959 овоз тўпланиб, ғолиб бўлган. Бу ғолиб таклиф асосида ўша Қоратепа маҳалласининг электр таъминотини яхшилаш ҳам ўрин олган бўлиши мумкинлигини ҳам бир ўйлаб кўрсак ўринли бўлармиди?

Мақолада йўл масаласига ҳам тўхталиб, “Пахтачидаги овоз беришда 17 ўринни олганлиги, "Қарнабота" ва "Чашма" маҳаллаларидаги умумий 2350 метр масофани асфальтлаштириш лойиҳаси фақат 800 та овоз тўплаган ва табиийки ғолиб бўла олмаган.”лиги келтирилган.  Таклиф эгаларига овозлари кам бўлишига нима ёки ким халақит берибди. Ғолиблар бор жойда мағлублар бўлиши табиий-ку! 

Пахтачи туманида бунёдкорлик ишлари халқ хоҳиши ва талаблари асосида, уларнинг манфаати, "Инсон қадри" учун бўлмоқда. Буни исбот ўрнида халқимиз орасидаги ижобий фикрлардан ҳам тинглашингиз мумкин. 

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтамизки, «Open budget»га фуқароларни ижтимоий объектлар бўйича таклифларини қўйишига тусқинлик қилувчи тартиб ўрнатилмаганлиги ҳамда ҳар бир фуқаро ўзи хоҳлаган ташаббусга овоз бериш мумкинлиги ҳаммага аён.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM