Ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман ҳокимлигида, туман ҳокими М.Хамдамов ва Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Ф.Рахматов Пахтачи ИИБнинг 2022 йил якуни бўйича ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШида иштирок этишди.

Пахтачи туман Ички ишлар бўлими ходимларининг ўтган 2022 йил фаолияти таҳлил қилинди. Ижобий натижалар, юқори кўрсаткичлар қайд этган ходимлар раҳбарият томонидан тақдирланди.

Шунингдек, Давлат раҳбарининг 2023-йил 20-январдаги ПҚ—10-сон қарори билан ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси тасдиқланганлиги ва ҳар бир ички ишлар органлари ходими мазкур кодексга сўзсиз амал қилиши лозимлиги тушунтирилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM