Брифинг:Қурилиш соҳасида ўтган 2022-йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорига асосан туманнинг Қўшҳовўз маҳалласи “Қушҳовуз” қишлоғи ҳамда Гўрўғли маҳалласи “Бирлик” қишлоқларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди
Жумладан; Ушбу маҳалла қишлоқлари худудида 38,5 км ичимлик сув тармоқлари хамда 2 та сув иншооти реконструкция қилиниб, 578 та хонодон илк бор ичимлик суви билан таъминланди ҳамда 269 та хонодоннинг ичимлик сув таъминоти яхшиланди.
Ички йўлларни асфалтлаш ишлари 10,2 km.ga цемент бетон йўлларни қуриш 2,4 км, шағаллаштириш ишлари 2,6 км бажарилди.
Қушховуз маҳалласи ҳамда Гурўғли маҳалласига 2 дона янги трансформатор ўрнатилиб, 5,5 км масофага янги электр тармоқлари тортилди, 130 дона таянч устунлар ўрнатилди.
9 дона газ тақсимлаш пунктлари ҳамда 1,1 км масофадаги газ тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
8 та янги турдаги модул, контейнерлар ўрнатилди.
4,5 км алоқа тармоқлари тортилди.
6 та бозор инфратузилма объектлари қурилди.
3 км пиёдалар йўлаклари барпо этилди ҳамда 72 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 
22-январдаги ПҚ-98-сонли “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2022 йилда туманимизнинг “Тадбиркор” маҳалласидаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби учун 1 та 120 ўринли янги мактаб биноси, “Сарой” маҳалласида жойлашган 46-сонли умумий ўрта таълим мактабнинг 240 ўринли биноси мукаммал таъмирланиб, ушбу мактаб учун янги спорт зал биноси қуриб фойдаланишга топширилди ҳамда “Чоргуша” маҳалласидаги 2-сонли МТТ биносини янгидан қуриб фойдаланишга топширилди. 

Туманнинг Истиқлол маҳалласи "Мирзо Улуғбек" ва "Афсона" кўчаларининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш ишлари режалаштирилган бўлиб, Истиқлол маҳалласида 1905 м ҳамда Бодой маҳалласида 1530 м пиёдалар юлаклари ва велосапед юлаклари қурилди.
Туманимизнинг Амиробод маҳалласида 270 м, Истиқлол маҳалласида 345 м, Можор маҳалласида 330 м, Ёбу маҳалласида 230 м, Тадбиркор маҳалласида 450 м, пиёдалар юлаклари қуриб фойдаланишга топширилди. 
Бундан ташқари туманимизда 2022 йил туманимизда 9 та маҳалла бинолари янгидан қуриб фойдаланишга топширилди ҳамда 6 дона маҳалла бинолари жорий таъмирланди.
Туманимизнинг Истиқлол маҳалласи Ўзбекистон кучасидан 4 дона 5 қаватли 80 та хонадонли ҳамда Истиқлол маҳалласи Истиқлол кучасидан 1 дона 5 қаватли 50 та хонадонга мўлжалланган кўп қаватли уй Мадина Савдо Белгиси МЧЖ томонидан қурилди ҳамда фуқароларга топширилди.
Туманимизнинг Истиқлол маҳалласи Амир Темур  кўчасидан 1 дона 5 қаватли 56 та хонадонга мулжалланган қуп қаватли уй Жамшиджон Унверсал Савдо ХК томонидан қуриб битказилди.  

Эътиборингиз учун раҳмат

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM