Республика ишчи гуруҳи Пахтачи туманида ўрганишлар олиб борди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Х.Болтаев ва вилоят прокурори ўринбосари Д.Саидқуловлар томонидан Пахтачи туманида ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли яшаш жойларида қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳоли хавфсизлиги ҳамда бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Дастлаб, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини яратиш ҳамда бозордаги нарх-наволар ҳолати ўрганилиб, тумандаги марказий деҳқон бозорида деҳқон хўжаликлари ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар учун расталар ажратилиши ҳамда маҳсулотлар арзон нархларда сотилиши, нархларни барқарорлаштиришни назоратга олиш  кўрсатиб ўтилди.

Сўнгра, туман тиббиёт бирлашмаси ташкилотида беморларга яратилган шароитлар хусусан, иситиш, ёритиш тизимларининг созлиги, кўмир билан таъминланганлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси яратилганлиги аҳволи ўрганилиб, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди ва ижроси назоратга олинди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM